Тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизация-лаш муҳандислари институти миллий тадқИҚот университети


Download 17.69 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi17.69 Kb.
#1520628
TuriДиссертация
Bog'liq
Раҳбар хулосаси


ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯ-ЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ МИЛЛИЙ ТАДҚИҚОТ УНИВЕРСИТЕТИ
Магистр Асадов Синдор Икромжон ўғлининг магистр академик даражасини олиш учун ёзилган диссертациясига

ИЛМИЙ РАҲБАР ХУЛОСАСИ

1. Мавзу: Жиззах сўв омборидаги назорат ўлчов асбобларининг техник холатини баҳолаш ва самарали ишлаши бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
2. Магистрлик диссертацияси боблари бўйича бажарилган ишнинг назарий ва амалий аҳамияти; замонавий услублардан фойдаланганлиги: Магистрлик диссертацияси 4 та боб, асосий хулоса ва иловалардан иборат. Боблари календар режа бўйича мантиқий кетма-кетликда, мазкур соҳадаги назарий ечимларга асосланиб бажарилган ва конкрет объектлар учун технологик ҳисобкитоблар меъёрий ҳужжатлар асосида бажарилганлиги сабабли амалий аҳамиятга эга ҳисобланади. Ишда замонавий техника-технологиялардан, меъёрий ҳужжатлар ва информацион манбалардан етарли даражада, ўринли равишда фойдаланилди.

3. Муаллиф ишига баҳо (мустақиллиги, ишга субъектив муносабати ва бошқалар): 
Магистр С.Асадов ушбу Магистрлик диссетациясини бажариш жараёнида ўзининг етарли даражада назарий-амалий билим олганлигини ва уни мустақил равишда амалиётда мавжуд обьектларда қўллай олишини кўрсатди. У ишни бажаришга ўз вақтида киришди ва барча бобларни тасдиқланган календар режа бўйича бажаришга эришди. Магистр С.Асадов белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажарди, ўта маъсулиятли, билимли ва интизомли инсон.

4.Умумий хулосалар (ишнинг топшириққа мос келиши, талаб даражасига жавоб бериши, ҳимояга қўйилиш имкони): Умумий хулоса қилиб айтганда, мазкур ишда топшириқ варақасида белгиланган барча вазифалар тўла ёритилган, қўйилган мақсадга еришилган, матн ва чизмалар юқори даражада расмийлаштирилган. Магистрлик диссертацияси расмий ҳимояга тайёр, ва уни “юқори баҳога” бахолаш мумкин.
Расмий ҳимоядан сўнг С.Асадовга 5А340701 – “Гидротехника иншоотларидан (сув чўжалигида)” мутахассислиги магистр академик даражаси берилиши тарафдориман.
Илмий раҳбар: “ГТИ ва МК” кадефраси катта ўқитувчиси ____________ Ш.Талипов
«____» ________ 2023 й.
Download 17.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling