Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
Download 16.81 Kb.
|
bayonoma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қатнашдилар
- ҚАРОР ҚИЛИНДИ
- Гуруҳ мураббийси Б. Аманов Гуруҳ сардори Л. Хусанов
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Гидромелиорация” факультети “Сув хўжалигида инновацион технологиялар ва улардан фойдаланиш” таьлим йўналиши 3-курс 309-гуруҳ талабаларининг 2-сонли мажлиси баённомасидан кўчирма 2022 йил “ 20 ” сентиябр “Г” ўқув биноси 605-хона Қатнашдилар: Гуруҳ мураббийси “ГМТФ” кафедраси ст.ўқитувчиси- Б. Аманов, 25 нафар талабалардан 25 нафари. Кун тартиби: 1. ТТЖда яшаш учун эҳтиёжи бор ёки ижарада яшаётган талабаларнинг ижара тўловидан маълум қисмини институт ҳисобидан қоплаш тўғрисида. 2. Турли масалалар. Гуруҳ мураббийси Б. Аманов – Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида 2021 йил 1 майдан бошлаб ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшаётган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг 60 фоизига улар тўлаётган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қопланиши келтирилганлигини ҳамда талабалар турар жойида туришлиги учун мавжуд талабнома асосида жойлаштиришни маълум қилди: ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари, қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараваридан ошмаслиги; ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилиши; олий таълим муассасалари томонидан уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган бошқа талабаларга ҳам ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши; Қуйидаги талабнома асосида талабалар билан алоҳида суҳбат қилиниб, уларнинг хужжатлари тўлиқ ўрганишлиги ва шу йўсинда олиш мумкинлиги. Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда “Сув хўжалигида инновацион технологиялар ва улардан фойдаланиш” бакалавриат таълим йўналиши 309-гуруҳдаги ижарада яшаётган 10 нафар талабалардан 60 % ни ажратиш ва уларга ижара тўловини маълум қисмини институт ҳисобидан қоплаш бўйича тавсия бериш тўғрисида талабаларга тушунтириб ўтди. Гуруҳ талабаларининг фикрлари эшитилганидан сўнг, ҚАРОР ҚИЛИНДИ: 1. “Сув хўжалигида инновацион технологиялар ва улардан фойдаланиш” бакалавриат таълим йўналиши 408-гуруҳдаги ижарада яшаётган 2 нафар талабалар талабнома бандлари бўйича асосли тарзда ўрганилди ва ушбу талабалар эҳтиёжлари борликлари аниқланиб ТТЖда туришлари раҳбариятдан сўралсин:
Гуруҳ мураббийси Б. Аманов Гуруҳ сардори Л. Хусанов Download 16.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling