18. Бир ҳафта муддатда мутахассислик кафедралари барча курс талабаларини соҳага оид
тегишли ташкилотларга бириктириш ҳамда Тошкент шаҳрида яшовчи талабаларни камида 0,5
ставка ишга жойлашганлар тўғрисида
маълумот берилсин (Масъуллар: Кафедра мудирлари,
декан муовинлари, гуруҳ мураббийлари, тьюторлар);
19. Факультетга қарашли ТТЖда тасдиқланган график асосида
кафедраларнинг маънавий-
маърифий тадбирлари самарадорлигини ошириш чоралари кўрилсин
(Масъуллар: Кафедра
мудирлари, А.Каримов);
20. Ҳафтанинг шанба кунлари кафедраларга ажратилган ҳудудларда “
Экология куни” юқори
савияда, кафедра мудирлари назорати остида ташкил этилсин ва
маълумот берилсин
(Масъуллар: Кафедра мудирлари, А.Каримов);
21. Икки ҳафта муддатда барча профессор-ўқитувчиларни инглиз тилидан тест синовига
тайѐрлаш
ишлари олиб борилсин (Масъуллар: Кафедра мудирлари).
22. Икки ҳафта муддатда малакавий амалиѐтлар буйруғи лойиҳаси ишлаб чиқилсин
(Масъуллар: И.Бегматов, А.Шеров, А.Ҳамидов, Ф.Гаппаров, И.Сапаев, З.Исмоилова декан
муовинлари ).
23. Кафедра мудирининг ташаббуси билан ҳафта давомида режадан ташқари
бажарилган
ишлар тўғрисида маълумот берилсин
(Масъуллар: факультет деканлари).
24. Ҳар ҳафталик деканат қарори ижроси тўғрисидаги маълумотларни асосли ва хронологик
равишда
жума куни 16:00 га қадар деканатга тақдим этиш таъминлансин.
Раис
А.Фатхуллоев
Котиб
С.Гуламов