Тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти


Download 29.66 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi29.66 Kb.
#1520633
TuriДиссертация
Bog'liq
Тақриз C Хидиров


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ” МИЛЛИЙ ТАДҚИҚОТ УНИВЕРСИТЕТИ
Магистр Асадов Синдор Икромжон ўғлининг магистр академик даражасини олиш учун ёзилган диссертациясига

ТАҚРИЗ


Мавзу: Жиззах сўв омборидаги назорат ўлчов асбобларининг техник холатини баҳолаш ва самарали ишлаши бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш
1. Мавзунинг долзарблиги, таркиби ва аҳамиятини асослаш: Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг Республикамиздаги мавжуд гидротехник иншоотларнинг техник ҳолатини ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлаш, уларни тўғри ишлатиш йўлида таъсирчан ва самарали тадбирлар белгиланди. Хусусан “Сув ва сувдан фойдаланиш” (1993 й), “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида” (1999 й.) ги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги “Ўзбекгидроэнерго акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида” ги ПҚ-2947-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга асосланган ҳолда Жиззах сув омбори гидротехника иншоотларини хавфсиз эксплутация қилиш амалий аҳамиятга эга ҳисобланади.
2. Ишда фойдаланилган адабиётларга баҳо бериш: Магистрлик диссертациясини бажаришда Президент ва хукумат қарорлари, техник адабиётлардан, Давсувхужаликназорат инспексиясининг лойиҳавий материаллардан, меъёрий ҳужжатлардан ва информацион манбаалардан, интернет маълумотларидан етарли даражада, тўғри ва ўринли фойдаланилган.
3. Илмий мунозара юритиш қобилиятига баҳо бериш: Ишларни бажариш технологик жараёнларини танлаш ва уларни експлуатация қилишда илмий мунозара юритиш елементлари бор.
4. Хулоса ва таклифларнинг аниқлилиги ва далилларнинг асосланганлиги: Мазкур ишдаги хулоса ва таклифлар мавжуд объектлар учун, меъёрий ҳужжатлар бўйича бажарилган технологик ҳисоб китобларга асосланиб ишлаб чиқилганлиги учун аниқ ва далилларга асосланган ҳисобланади.
5. Жадвал ва графиклар, чизмалар сифатига берилган баҳо, ишни расмийлаш-тиришнинг талаб даражасига жавоб бериши: Магистрлик диссертациясида жадваллар, схемалар ва чизмалар юқори савияда расмийлаштирилган. Чизма ва схемалар асосан компютер дастурларида бажарилган. МД ёзув-матн қисм, Times New Roman тилида 14 шрифтда терилган 82 бетли матндан иборат. Кириш, 4та боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва интернет маълумотларидан иборат бўлиб, талаб даражасида расмийлаштирилган ва асосий натижалар бўйича слайдлар ёрдамида тақдимот ва автореферат тайёрланган.
6. Ишдаги камчиликлар: 1. Жиззах сув омборининг фойдали иш коеффицийенти тўлиқ ёритилмаган. 2. Жиззах сув омборидаги эксплутация ходимлари ва вазифаси бўйича маълумотлар тўлиқ келтирилмаган.
7. Муаллифнинг қайси таклифини ишлаб чиқаришга жорий етиш мақсадга
мувофиқ: Хулоса қисмидаги тавсияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш мумкин.
8. Ишнинг қўйилган талаб даражасига мос келиши тўғрисида умумий хулоса:
Умумий хулоса қилиб айтганда, мазкур ишда топшириқ варақасида белгиланган барча вазифалар тўла ёритилган, қўйилган мақсадга еришилган, матн ва чизмалар юқори даражада расмийлаштирилган. Магистрлик диссертацияси расмий ҳимояга тайёр, ва уни “юқори баҳога” бахолаш мумкин.
Расмий ҳимоядан сўнг С.Асадовга 5А340701 – “Гидротехника иншоотларидан (сув чўжалигида)” мутахассислиги магистр академик даражаси берилиши тарафдориман.

ТИҚХММИ” МТУ “Насос


станциялари вагидроэлектростанциялар” 

Кафедраси досенти, PhD С. Хидиров
_____” ________ 2023 й.
Download 29.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling