Тошкент кимё-технология институти факультети


Давр харажатлари, молия фаолияти буйича сарфлар ва фавқулотдаги зарарлар


Download 35.08 Kb.
bet6/7
Sana18.06.2023
Hajmi35.08 Kb.
#1582649
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
diplom-Иқтисодий қисм

Давр харажатлари, молия фаолияти буйича сарфлар ва фавқулотдаги зарарлар
Давр харажатлари — харажатлар таркиби тўғрисидаги Йўриқномага биноан жорий этилган корхонанинг харажатлар хисоби тизимида нисбатан янғи кўрсаткич. Бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боглиқ бўлмаган харажатлар давр харажатлари тоифасига киритилади. Ушбу харажатларга бо-шқарув, тижорат харажатлари, умумхўжалик мақсадидаги бошқа харажатлар, шу жумладан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари харажатлари киради. Ушбу харажатлар корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш фаолияти билан боғланмагани, леқин маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотиш бўйича асосий фаолияти билан бовингани учун улар операцион харажатлар, шунингдек умумий ва маъмурий харажатлар деб хам аталади. Улар ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот ёки товарлар ҳажмига боғлиқ эмас, аксинча, вақг, хўжалик фаолиятининг қанча давом этиши билан кўпроқ боглиқ. Ушбу харажатлар улар пайдо бўлган хисобот даврида йиғилади ва ҳисобдан чиқарилади.
Давр харажатларига қуйидаги харажатлар киритилади:
• маҳсулотни сотиш харажатлари;
• бошқарув харажатлари;
• бошқа операцион харажатлар, шу жумладан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари харажатлари, ишлаб чиқариш ва бошқарув тизимини ривожлантириш харажатлари;
• келгусида солиқ солиш базасига киритиладиган ҳисоб даври харажатлари.
Молия фаолияти бўйича харажатлар - буларга қуйидагилар киради:
- Қисқа муддатли банк кредитлари (Ўзбекистон Марказий банки белги-ланган хисоб ставкалар чегарасида ёки ундан юқори) бўйича тўловлар ва таъми-нотчилар кредитлари учун % тўловлари.
- узоқ муддатли кредитлар бўйича тўловлар;
- узоқ муддатли ижара бўйича % тўловлари;
- чет эл валюталари билан боғлиқ операциялар бўйича зарар (убыток) ва салбий курс (разница).
- қимматли қоғозлар чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар.
- молиявий фаолият бўйича харажатлар.
Фавқуладаги зарарлар - Корхона фаолиятида кўзда тутилмаган ходиса ва операциялар натижасида келиб чиққан гайри табиий, кутилмаган харажатлар.


Download 35.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling