Toshkent kimyo texnalogiyalar instituti
“Божхона органлари учун салоҳиятли кадрларни тайёрлаш истиқболлари”
Download 240.35 Kb.
|
1 2
Bog'liqBojxona ishi
“Божхона органлари учун салоҳиятли кадрларни тайёрлаш истиқболлари” мавзусида онлайн давра суҳбати ташкил этилди. Унда божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, ушбу соҳа кадрларини тайёрлаш тизимини самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бош бошқармаси ҳамда Божхона институти раҳбар ходимларининг маърузалари тингланди. Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар қаторида божхона органлари фаолиятини тубдан ўзгартириш ва бунинг натижасида фуқаро ва тадбиркорларга янада кўпроқ қулайликлар яратиш, юртимизнинг жаҳон иқтисодиёти билан интеграция қилиш жараёнига кўмаклашиш, қолаверса давлатимиз ва халқимизнинг божхоначи деган шарафли касб соҳибларига бўлган ҳурмат-эътиборини оширишга қаратилган жиддий ўзгаришлар рўй бермоқда. Бу айниқса соҳага илғор ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишда ўзининг яққол ифодасини топмоқда. “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да рақамли иқтисодиётнинг ажралмас бўлаги сифатида “рақамли божхона” тамойилини жорий қилш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди. Хусусан, соҳага тадбиқ қилинган “Хавфни бошқариш” ва “Ягона дарча” божхона автоматлаштирилган ахборот тизимлари кўмагида товарларни божхона расмийлаштируви учун вақт бир неча баробарга қисқарди. Энг асосийси, инсон омилининг иштироки минималлаштирилди. Жорий йил якунида мазкур тизимлар қаторида “Божхона аудити” ахборот тизими ҳам жорий этилади. “Рақамли божхона” тамойили асосида олиб борилган ишлар натижасида бугунги кунда божхона органлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг 83 фоизи интерактив, яъни ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб кўрсатилмоқда. Табиийки, мазкур натижаларга эришиш, вазифаларни тўлақонли ва сифатли бажариш тўғридан-тўғри кадрларнинг салоҳиятига яъни, билимли ва малакали ходимларга боғлиқ. Қайд этилганидек, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан қайта ташкил этилган Божхона институти божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ихтисослаштирилган олий таълим ҳамда илмий-методик муассаса этиб белгиланган. Институтда 2 та - Божхона иши ҳамда Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетлари, 10 та кафедра ва 2 та марказ ташкил этилиб, божхона иши соҳасидаги халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда икки босқичли “Божхона иши” ва “Юриспруденция” таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар ҳамда “Божхона иши” ва “Солиқ ва божхона ҳуқуқи” мутахассисликлари бўйича 1 йиллик магистрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилган. Институт тузилмасида касбий кўникмаларга эришиш самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи Ахборот технологиялари ва моделлаштириш маркази, Тил ва психологик ривожлантириш маркази, Божхона назоратининг техник воситалари ўқув лабораторияси каби янги тузилмалар ташкил этилди ҳамда мавжуд кафедралар оптималлаштирилган. Айни вақтда интситутнинг бакалавриат босқичида 552 нафар курсант ва магистратураси босқичида 15 нафар тингловчи таҳсил олмоқда. Шунингдек, замонавий назорат техника воситалари ва дастурий таъминот билан жиҳозланган “Наркотик моддалари назорати”, “Эспорт назорати” ва “Рентгент ускунлари тасвирларини таҳлил қилиш” ўқув-симулация комплекслари яратилган. Таълим сифатини ошириш мақсадида халқаро ҳамкорлик алоқалари кучайтирилмоқда. 2019 йилда институт Божхона университетлари халқаро тармоғи (INCU) аъзоси бўлди, Россия божхона академияси билан 5 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланган. Институтда “Электрон таълим” масофавий ўқитиш тизими йўлга қўйилиб, пандемия сабабли жорий этилган карантин қоидаларига асосан институт курсантларининг ўқитиш ҳамда божхона ходимларини малакасини ошириш жараёни мазкур тизим орқали масофавий тарзда амалга оширилмоқда. Тадбирда депутатлар таъкидлаганидек, соҳада ўқитишнинг замонавий инновацион шакл ва усуллари, педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини ўқув жараёнига янада кенг жорий этиш, илмий ишланмалар натижаларини ўқув жараёнига ва божхона органлари фаолиятига самарали жорий этиш, назарий тайёргарлик ва божхона органларининг амалий фаолияти билан боғлиқликни таъминловчи амалиёт ўташ тартибини такомиллаштириш, замонавий талаблар ва стандартларга жавоб берадиган ўқув адабиётлари, ўқув-услубий материалларни ишлаб чиқиш ва чоп этиш, ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар фондини, ўқитишнинг техник воситалари, шунингдек, глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларини мунтазам янгилаб бориш борасида кенг қамровли ишларни амалга ошириш зарур. Download 240.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling