Амалий машғулот-8: Нерв тўқимаси.
Машғулотнинг мазмуни: Нейронларнинг морфологик, функционал ва нейромедиатор классификацияси. Нейрон тузилиши: перикарион (нейрон танаси), аксон, дендрит, хроматофил модда, цитоскелет хусусиятлари (нейрофиламент ва нейротубулалар). Нейроглия, умумий тавсифи, тараққиёт манбаи, классификацияси.
Нерв толалари, умумий тавсифи, классификацияси. Миелинли ва миелинсиз нерв толаларининг шаклланиши хусусиятлари, тузилиши ва функциялари. Нерв охирлари, классификацияси, умумий тавсифи. Нейронлараро синапслар, классификацияси.
Ўрганиладиган препарат ва схемалар:
1.Орқа мия мультиполяр нейроцитлари: орқа мия кўндаланг кесмаси. Кумуш тузи билан импрегнация қилинган.
2. Орқа мия мультиполяр нейроцитлари таркибидаги базофил модда. Ниссл усулида тионин билан бўялган.
3. Бош мия кулранг моддаси таркибидаги астроцитлар. Кумуш тузи билан импрегнация қилинган.
4. Орқа мия нерв тугуни таркибидаги олигодендроглиоцитлар (сателлит ҳужайралар). Гематоксилин-эозин билан бўялган.
5. Бош мия қоринчалари деворидаги эпендимоглия ҳужайралари. Ниссл усулида билан бўялган.
6. Миелинли нерв толаларнинг кўндаланг кесмаси. Кумуш тузи билан импрегнация қилинган.
7. Миелинли нерв толаларнинг бўйлама кесмаси. Осмий кислотаси билан импрегнация қилинган.
8. Миелинсиз нерв толалари. Гематоксилин-эозин билан бўялган.
9. Капсулали нерв охирлари: терининг сийпалаш сезувчи таначалари. Кумуш тузи билан импрегнация қилинган.
10. Капсулали нерв охирлари: меъда ости бези пластинкасимон сезувчи таначалари. Гематоксилин-эозин билан бўялган.
11. Харакатлантирувчи нерв-мушак охирлари. Кумуш тузи билан импрегнация қилинган.
Адабиёт (номи): АА:1 ҚА:1,2,3,4,5,6,7,8
9
|
1
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |