- Лабуан оффшор молия маркази Малайзияда ҳудудида бўлиб, Жанубий-Шарқий осиёнинг Сингапур, Гонконг, Куала-Лумпур ва Жакарта каби халқаро молия бозорлари билан ёнма-ён жойлашган. У 1990 йилда ташкил этилган.
1. Ислом молия бозорларининг зарурлиги ва шаклланиши - Дастлаб ислом молия бозорини Лабуанда ташкил этиш кўзда тутилган эди. Бироқ, молия бозори Бахрейнда давлат рўйхатидан ўтказилди.
- Бахрейн қиролининг мазкур ташкилотни ташкил этиш тўғрисидаги қарори 2002 йил 11 августда эълон қилинди ва у 2002 йил 25 ноябрда рўйхатга олинди.
1. Ислом молия бозорларининг зарурлиги ва шаклланиши - Халқаро ислом молия бозорининг мақсадлари:
- 1. Шариат принципларига мувофиқ фаолият юритадиган халқаро молия бозорларини ривожлантиришга кўмаклашиш
- 2. Исломий ва исломий бўлмаган молия муассасаларини иккиламчи бозорда иштирок этишларига имкониятлар яратиш
- 3. Халқаро молия бозорларида масалаларни Шариат асосида талқин қилиш бўйича ягона марказ сифатида иштирок этиш.
- 4. Ислом молия муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни дунё бўйича кенгайтириш
- 5. Ислом молия бозори учун такомиллашган стандартларни, бозор қоидаларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш.
2. Ислом молия бозорларининг замонавий ҳолати - Халқаро ислом молия бозори иштирокчилари сони 43 та бўлиб, улар қуйидаги гуруҳларга бўлинган:
- *таъсисчи аъзолар
- *ҳақиқий аъзолар
- *ассоциациялашган аъзолар
- *кузатувчи аъзолар
- Таъсисчи аъзолар йилига 36 минг АҚШ доллари миқдорида бадал тўлайди.
- Ҳақиқий аъзолар (Марказий банклар, банк назорати органлари) йилига 25 минг доллар тўлайди.
- Ассоциациялашган аъзолар – 20 минг доллар
- Кузатувчи аъзолар – 2 минг доллар
2. Ислом молия бозорларининг замонавий ҳолати - Халқаро ислом молия бозорининг фаолияти тўрт йўналишда олиб борилмоқда:
- 1. Шариат гуруҳи томонидан маъқуллаш
- 2. Стандартлаштириш ва умумлаштириш
- 3. Листинг
- 4. Бозорда савдо қилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |