Тошкент молия институти “Банк иши” кафедраси “Ислом банк иши” фани Маъруза (4 соат) Мавзу: Ислом молия бозорлари Маъруза режаси - 1. Ислом молия бозорларининг зарурлиги ва шаклланиши
- 2. Ислом молия бозорларининг замонавий ҳолати
- 3. Ислом молия бозорларини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган муаммолар
1. Ислом молия бозорларининг зарурлиги ва шаклланиши - Ислом молия бозорларининг зарурлигини белгиловчи омиллар:
- 1. Ислом банкларини халқаро ссуда капиталлари бозоридан ресурслар жалб қила олмаслиги
- Халқаро ссуда капиталлари бозори тижорат банкларининг жорий ликвидлилигини таъминлашда ва ресурслар етишмаслиги муаммосини ҳал қилишда муҳим ўрин тутади. Аммо, ушбу бозордаги барча операциялар фоизга асосланган.
1. Ислом молия бозорларининг зарурлиги ва шаклланиши - Ислом молия бозорларининг зарурлигини белгиловчи омиллар:
- 2. Қимматли қоғозлар чиқариш орқали ресурслар жалб қилишнинг зарурлиги
- Қимматли қоғозларни чиқариш йўли билан ресурслар жалб қилиш анъанавий банклар учун ресурс базани мустаҳкамлашнинг асосий йўлларидан бири ҳисобланади. Аммо, анъанавий банклар томонидан чиқариладиган қимматли қоғозларнинг асосий қисмини қатъий фоиз ставкасига эга бўлган қимматли қоғозлар ташкил этади
- (облигациялар, депозит ва жамғарма сертификатлари).
1. Ислом молия бозорларининг зарурлиги ва шаклланиши - Ислом молия бозорларининг зарурлигини белгиловчи омиллар:
- 3. Юқори ликвидли қимматли қоғозлар ёрдамида ислом банкларининг ликвидлилигини таъминлашнинг зарурлиги
- Тижорат банклари ресурсларининг бир қисмини юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция қилиниши уларнинг жорий ликвидлилигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди.
1. Ислом молия бозорларининг зарурлиги ва шаклланиши - Халқаро ислом молия институти нотижорат ташкилоти бўлиб, Малайзия Марказий банки ва Лабуан оффшор молиявий хизматлар департаменти томонидан 2001 йил 13 ноябрда ташкил этилган. Ушбу ташаббус Ислом тараққиёт банки, Индонезия Марказий банки, Судан Марказий банки, Бруней Молия вазирлиги каби минтақадаги нуфузли ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |