Классик сиёсий иқтисод - бойликнинг фақат қишлоқ хўжалигида эмас, балки саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа соҳаларда ҳам яратилишини исботлаб берди.
У.Петти (1623-1686 й.) бойликнинг манбаи ер ва меҳнат эканлигини эътироф этган. Меҳнат бойликнинг отаси, ер унинг онаси деган ибора унга тегишлидир.
А.Смит “Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот” (1776 й.) асарида талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин нархлар асосида бозор ўз-ўзини тартибга солиши (“кўринмас қўл”) ғоясини илгари суради. Инсонни фаоллаштирадиган асосий рағбат шахсий манфаатдир деб кўрсатади.
Д.Рикардо қийматнинг турли синфлар даромадлари ва фойданинг ягона манбаи меҳнат эканлигини кўрсатади.
Иқтисодиёт назарияси фан сифатида шаклланиши жараёнида вужудга келган асосий ғоявий оқимлар:
Иқтисодиёт назариясидаги янги оқимлар
(XIX аср охири ва ХХ аср бошлари )
Маржинализм вакиллари (marginal – кейинги, қўшилган) – кейинги товар нафлилиги, қўшилган меҳнат ёки ресурс унумдорлигининг пасайиб бориши назарияларини ишлаб чиққан. Кейинги товар нафлилигининг камайиб бориши қонуни бу оқимнинг асосий принципи ҳисобланади. Шунга кўра, нарх харажатга боғлиқ бўлмай, кейинги нафлилик асосида белгиланади. Маржинализм асосчилари К.Менгер, Ф.Визер, Е.Бем-Баверк, У.Жевонс ҳисобланади.
Неоклассик мактаб (асосчиси Альфред Маршалл) бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг аралашувини чеклаш ғоясини илгари суради. Бозор меxaнизмининг бузилиши монополиялар вужудга келганда ҳам юз беришини кўрсатади. Функционал боғланиш ғоясини асослайди, бозор нархини белгиловчи омиллар талаб ва таклифдан иборат деб ҳисоблайди.
Бу мактаб вакилларидан Л.Вальрас умумий иқтисодий мувозанатлар моделини ишлаб чиқишга, И.Шумпетер эса иқтисодий тизимлар ўзгаришининг кучларини кўрсатиб беришга ҳаракат қилган.
Кейнсчилик – ривожланган бозор иқтисодиётини давлат томонидан тартибга солиб туриш зарурлигини асослашга қаратилади. Ж.М.Кейнс “Бандлик фоиз ва пулнинг умумий назарияси” (1936 й.) номли китобида бундай тартибга солиш ялпи талабга ҳамда шу орқали инфляция ва бандликка таъсир кўрсатишини асослайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |