Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д
Download 0.78 Mb.
|
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ (Маърузалар матни) ТОШКЕНТ – 2011
- ©“IQTISOD-MOLIYA”, 2011 I БЎЛИМ. АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ ФИКР, ҒОЯ ВА НАЗАРИЯЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ Эгамов Э.,Аллаберганов З.Г.,Джуманов Д. ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ (Маърузалар матни) ТОШКЕНТ – 2011 Эгамов Э.,Аллаберганов З.Г., Джуманов Д. Иқтисодий таълимотлар тарихи. Маъруза матни. -Т.: “IQTISOD-MOLIYA”, 2011, 121 бет. Мазкур маъруза матни кадрлар тайёрлаш миллий дастури, олий ўқув юртларида бакалаврлар тайёрлаш давлат андозаси талаб-ларини ҳисобга олган ҳолда, “Иқтисодий таълимотлар тарихи” фани дастури асосида тайёрланди. Ҳар бир мавзу бир-бири билан мантиқан боғланган бўлиб, турли даврларда яшаб ижод қилган олим ва мутафаккирларнинг иқтисодий фикрлар соҳасидаги тарихий мероси ва ғоявий бойликларини ўрганишга қаратилган. Иқтисодий фанда олдин амал қилиб келинган ва ҳозир амал қилаётган алоҳида мактаб ва йўналишларнинг концепция ва назариялари, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳамда ўзига хос хусусиятларига алоҳида эътибор қаратилган. Уларни ўрганиш иқтисодий билимларни мустаҳкамлашга ва чуқурлаштиришга, мамлакатимизда ва жаҳонда содир бўлаётган иқтисодий ҳодисаларни мустақил таҳлил қилишга, тўғри хулоса чиқаришга ёрдам беради. Маъруза матни барча йўналишдаги бакалаврлар учун мўлжалланган. Мазкур маъруза матни Тошкент Молия институти «Иқтисодиёт назарияси» кафедрасининг 2011 йил 22 июндаги мажлисида мухокама қилинди ва 13 сонли баённома асосида нашрга тавсия этилган. Тақризчилар: и.ф.д, проф., Шодмонов Ш. и.ф. д., проф. Жўраев Т. ©“IQTISOD-MOLIYA”, 2011 I БЎЛИМ. АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ ФИКР, ҒОЯ ВА НАЗАРИЯЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ 1-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, УСЛУБИ ВА ҚАДИМГИ ДУНЁДАГИ ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР 1. Иқтисодий таълимотлар тарихи фанининг предмети ва услуби “Иқтисодий таълимотлар тарихи” фани иқтисодий фанлар тизимида алоҳида ўрин тутади. У мустақил фан сифатида иқтисод-чи мутахассисларни тайёрлашда, уларнинг иқтисодий билим, мала-касини оширишда катта роль ўйнайди. “Иқтисодий таълимотлар тарихи” фанининг ўрганиш пред-мети – иқтисодий жараёнларга бўлган иқтисодий қарашлар эволю-цияси, иқтисодий ғоя ва назарияларнинг шаклланиш, ривожланиш қонуниятлари ва уларнинг алмашинувининг тарихий жараёни ҳи-собланади. Иқтисодий таълимотларнинг вужудга келиши ва ривож-ланиши таҳлили ёзув ихтиро қилинган қулдорлик даврдан бошлаб ижтимоий тараққиётнинг барча тарихий жараёнларини, барча тарихий даврларни ўз ичига олади. Иқтисодий таълимотлар билан жамият иқтисодиёти бевосита боғлиқ. Жамиятнинг ривожланишида унинг аҳамияти жуда катта. Иқтисодий таълимотлар иқтисодий жараёнларни тўғри акс этти-риш, уларга фаол таъсир кўрсатиш орқали ижтимоий тараққиёт-нинг тезлашишига таъсир кўрсатади. Ҳаммага маълумки, кўпчилик концепциялар (масалан, янги классик ёки кейнсчилик) давлатлар-нинг иқтисодий дастурлари асоси ҳисобланиб келинди. Иқтисодий таълимотлар тарихий ривожланиш жараёнига мувофиқ тарзда ўрганилади. Шу билан бирга, бир нарсани қайд қи-либ ўтиш керакки, иқтисодий таълимотлар тарихи замонавийликка йўналтирилган. Бу кўриб чиқилаётган муаммоларнинг ҳозирги кун-даги долзарблиги билан ифодаланади. Ўтган давр иқтисодий таъли-мотлари таҳлили эҳтиёжларни тўла қондира олмайди, қолаверса, бундай таҳлиллар фақат тарихий жараёнларни ўрганиш учун амалга оширилмайди. Албатта, бугунги куннинг долзарб муаммо-ларини тўла ҳал этишда ўтган давр иқтисодчиларидан тайёр жавоб топиш қийин, аммо ўтган донишмандларнинг фикр-мулоҳазалари ҳозирда ва келажак тўғрисида тўғри хулоса чиқариш ва янги ғояларни яратиш учун имкон беради. Зеро, тарихий тажриба шу-ниси билан ҳам қимматлидир. Тарихий ўтмишни билиш ҳозирги давр ибтидосини яхшироқ тушунишга ёрдам беради. “Иқтисодий таълимотлар тарихи” фанини ўргангач, иқтисодчи мутахассислар, энг аввало, жаҳон иқтисодиёти ва миллий иқти-содиёт ривожланишининг объектив қонунларининг моҳиятини очиб бериш, муқобил хўжалик қарорларини асослаб бериш ва кейинчалик уларни амалга оширишда ижобий ёндашиш учун зарур бўлган ўзларининг тадқиқот маҳоратларини оширадилар. Демак, иқтисодчи мутахассисларни тайёрлашда зарур бўлган фанларнинг бири сифатида, иқтисодий таълимотлар тарихини ўрганиш, бир томондан, уларда умуминсоний ва профессионал маданиятни шакллантириш мақсадида зарур бўлса, иккинчи томон-дан, турли даврлардаги назарий мактаб, оқим ва иқтисодий йўна-лиш вакилларининг назарий меросларини яқин замондаги тарихи-мизга хос бўлган нотўғри талқин қилишдан ҳоли бўлишда социо-логия ва политология билан бирга яна тарихий иқтисодий билим-ларни эгаллаш учун ҳам зарур. Иқтисодий таълимотлар тарихи қуйидаги бир қатор прогрес-сив услубларга асосланади: ҳар қандай тадқиқотнинг асоси услуби сифатидаги диалек-тика, индукция ва дедукция, анализ ва синтез; ўтмишдаги иқтисодий қарашларни ўрганишда абстракт ва конкретликни ажратиш; иқтисодий назария ва амалиёт ўртасидаги ўзаро боғлиқлик-нинг таҳлили, иқтисодий таълимотлардаги умумийлик, ягона ва алоҳидаликни аниқлаш. Иқтисодий таълимотлар тарихини ўрганишда умумийлик, яго-на ва алоҳидалик услубини товар таҳлили мисолида кўриш мумкин: умумийлик – товар истеъмол қиймат ва алмашув қийматга эга эканлиги; ягона – товар конкрет фойдаликка эга эканлиги; алоҳидалик – товар неъматларнинг махсус кўриниши эканлиги. “Иқтисодий таълимотлар тарихи” фани бошқа иқтисодий фан-лар, айниқса, “Иқтисодиёт назарияси” фани билан бевосита боғлиқ. “Иқтисодиёт назарияси”да, асосан, энг муҳим иқтисодий катего-рияларнинг сўнгги давр учун таҳлили берилади. “Иқтисодий таъли-мотлар тарихи” фани кишилик жамияти тараққиётининг турли босқичларида илгари сурилган иқтисодий қараш, ғоя, назария ва таълимотларни, уларнинг ўзига хос хусусиятларини ва умумий томонларини тарихий нуқтаи назардан тадқиқ этади. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling