Тошкент молия институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” фанидан Сиртқи таълим йўналиши талабалари учун Якуний назорат


IV. Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари


Download 25.12 Kb.
bet2/2
Sana09.02.2023
Hajmi25.12 Kb.
#1181711
1   2
Bog'liq
Абдугаффорв Акром Абдугани угли

IV. Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
4.1. Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш:
4.2. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш:
4.3. Арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш:
4.4. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш:
4.5. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш: V. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар.
V. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар:
5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар:
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга ўз вақтида ва муносиб қаршилик кўрсатиш;
фуқаролик, миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлаш;
давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар қудрати ва салоҳиятини ошириш.

2. Мустақиллик йилларида демократик ва бозор ўзгаришлари талабларига мос равишда таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилди. Ушбу ниҳоятда муҳим соҳадаги чуқур ислоҳотлар 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги қонун, айни пайтда кўлами, қамрови ва мақсадларига кўра ўта ноёб Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида амалга оширилди. Мамлакатимизда таълим шахс, жамият ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий-техник ва маданий эҳтиёжларини таъминлайдиган устувор соҳа, деб эълон қилинди. Мавжуд таълим муассасаларини давр талабларини ҳисобга олган ҳолда ислоҳ қилишдан ташқари МДҲ давлатларида ўхшаши йўқ янги турдаги ўқув юртлари – касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ташкил этилди. Шу тарзда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг барча тармоқлари учун юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлашга, ёшларни маънавий-аҳлоқий ва ҳар томонлама ижодий ривожлантиришга йўналтирилган узлуксиз ўқув-илмий-ишлаб чиқариш таълимининг ноёб яхлит тизими шакллантирилди.


2003 йил 1 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрлар малакасини ошириш “Истеъдод” жамғармаси тузилиб, у кенг кўламли ишларни амалга ошириб келмоқда. Унинг фаолияти мамлакатимизда таълим тизимини янада такомиллаштиришга, барча ҳудудларда ўқув жараёнига замонавий ахборот ва педагогик технологияларни жорий этиш, ёш педагоглар ва олимларнинг касбий билимлари ва кўникмаларини оширишга йўналтирилди. Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва мактаблар ходимлари учун ўнлаб кундузги ва масофавий таълим дастурлари ишлаб чиқилди. Ҳозирги пайтгача жамғарманинг фақат кундузги курсларида 10 мингдан зиёд педагог ва илмий кадрлар ўз малакасини оширди.
Мамлакатимизнинг жаҳон майдонидаги нуфузи ва рақобатбардошлигини ошириш кўп жиҳатдан ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини юксалтиришга боғлиқдир. Шу сабабли иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантиришга, ёш авлоднинг замонавий дунёқарашини, ижодий ва шахсий хусусиятларини миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилди, унга ўқишда, ижодий ва жамоат ишларида катта ютуқларга эришаётган қизлар муносиб кўрилади. Санъат соҳасидаги ютуқлари учун энг иқтидорли ёш раққосалар, мусиқачилар ва хонандаларга “Ниҳол” мукофоти бериш анъанага айланди.
Ўзбекистондаги ёшлар сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири иқтидорли ёшларни илм-фанга кенг жалб этишдир. Ҳозирги даврга келиб ўқув юртлари, биринчи навбатда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Муайян ишлаб чиқариш корхоналари ва тармоқлар учун мақсадли равишда кадрлар тайёрлаш кенг қўлланилмоқда, ўқув юртлари, корхоналар ва ўқувчилар ўртасида уч томонлама шартномалар имзоланмоқда ва бу битирувчиларнинг келгусида иш билан таъминланишини кафолатлайди. Шу мақсадда касб-ҳунар коллежларининг иш берувчи корхоналар билан кооперация алоқаларининг бошқа шаклларидан ҳам фойдаланилмоқда. Мамлакатимизда ҳар йили минглаб иш ўринлари ташкил қилинади, бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши муҳим ўрин тутади.
Мамлакатда мустақиллик йилларида ёшларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун янада қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратиб борилди. Жумладан, мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёш оилаларга зарур ёрдам кўрсатиш, амалий рағбат ва барқарор даромад манбаларини шакллантириш механизмини яратиш, уларнинг турар-жой ва маиший шарт-шароитларини яхшилаш мақсадида 2007 йил 17 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қуватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Ҳар бир ҳудудда янги иш ўринлари ташкил этиш, ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка фаол жалб қилиш, ёш оилаларга ўз бизнесини ташкил этиши учун микрокредитлар ажратиш ишлари кучайди. Бугун Ўзбекистонда ёш оилаларга ипотека ва истеъмол кредитлари ажратиш орқали уй-жой сотиб олиш ёки қуришда, рўзғорини бутлашда ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмоқда.
Мамалакатдаги ёшларга оид давлат сиёсати муҳим сиёсий йўналиш сифатида изчил жараён бўлиб, у ёшлар мавқеи ва ҳаёти билан боғлиқ бўлган воқеликнинг бош хусусиятларини ўзида мужассам этади. Шу нуқтаи назардан, ёшларга оид давлат сиёсати сиёсий йўналиш сифатида Ўзбекистоннинг мустақиллик йиллари тарихида юз берган ҳамда давлат томонидан мақсадли амалга оширилган ёшларга оид барча ижтимоий ўзгаришлар, туб ислоҳотлар, трансформация жараёнларини босиб ўтди. Яъни ёшларга оид давлат сиёсати ёшлар ҳаётини демократик тамойиллар асосида ижтимоий ташкиллаштириш, ёшлар ва давлат ўртасидаги муносабатларни позитив асосда қуриш, ёшлар манфаатлари ва қадриятларининг давлат манфаатлари билан мувофиқлигини таъминлаш учун олиб борилган саъй-ҳаракатлар ва мақсадлар мажмуини ташкил қилади.
Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборатдир:
-ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
-ёшларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш;
-ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш;
-ёшлар учун очиқ ва сифатли таълимни таъминлаш;
-ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш;
-ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга қилиб тарбиялаш;
-ёшларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан, терроризм ва диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилиш;
-ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш;
иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш;
-ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
-ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, шунингдек ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва ёшлар спортини оммавий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
-ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш;
-ёшларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқариш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.


3. Ҳар бир давр ўзига хос сиёсий вазияти билан ижтимоий ҳаёт ривожига таъсир кўрсатади. Ҳар бир даврнинг ўз таълимоти ва ёндашув тамойиллари юзага келади. Ушбу вазиятни англаш, шунга мос йўл-йўриқ танлаш стратегик тамойилларнинг талабларидан ҳисобланади. Ривожланишнинг ўз қонуниятлари мавжуд бўлгани каби, фавқулотда ижтимоий ўзгаришлар ҳам ривожланишнинг моҳиятига зид келади. Бошқача қилиб айтганда, инқилобий таъсирни жамиятнинг ўзи инкор қилади. Тадрижий таълимот ижтимоий қонуниятларнинг жамият имкониятларига мувофиқлаштирилгани, уйғун сиёсий ислоҳотлар белгилангани билан самарали натижалар беради. Иқтисодий ислоҳотларнинг бозор муносабатларига йўналтирилиши, инфратузулмаларнинг жорий этилиши, ишлаб чиқариш муносабатларини ташкил этиш, мулкдорлар қатламининг ўсиб бориши билан жамиятда инсон манфаатлари, қонун устуворлиги, ижтимоий ҳимоя каби демократик қадриятлар таъминланади. Шу тариқа янги жамият асосларига дахлдор ижтимоий омиллар бири иккинчисини тўлдиришга хизмат қилади.
Кўриб турганимиздек, мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар стратегик таълимотларга тўлиқ мос келади. Улар республикамизнинг босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани даврида давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришда намоён бўлмоқда. Инчинун, олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат тараққиётининг комплекс дастурини илгари сурди. Бу ҳужжат «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» деб номланди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллик тантаналарига бағишланган маърузаларида муҳтарам Президент –“ Асосий қомусимиз негизида яратилган Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда жонажон Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда, инновацион ва индустриал ривожланиш сари одимлашда беқиёс ўрин эгалламоқда деб, улкан ўзгаришларга даҳилдор янги ғояларни илгари сўради.
Мазкур дастур нафақат ички ва ташқи сиёсатдаги ислоҳотлар сари ташланган қадамда, балки, энг аввало, давлатнинг халққа бўлган муносабатини ўзгарганлигида намоён бўлмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳам мавжуд ўткир муаммоларга эътибор қаратилиб, уларни ҳал этишнинг аниқ йўллари кўрсатиб берилди. 2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилиниши, 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш” йилларида амалга оширилган ислоҳотлар асосида «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган инсонпарвар ғоя изчиллик билан ҳаётга татбиқ этишнинг дастурий чора-тадбирлари белгиланди. Бу борада давлат органлари ҳамда фуқароларнинг ўзаро муносабатига бўлган ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқишни давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида қайд этилди. Мазкур эришилган натижалар заминида 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” сифатида давлатнинг стратегик йўналишлари янада самарали, мустаҳкам ва изчил қарорлар билан бойитилди.
Ушбу вазифалар аввало демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда парламент ва сиёсий партияларнинг ролини янада ошириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг маъмурий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмаларини амалда тадбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини оширишга йўналтирилган давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришга қаратилади.
СММ 52 гурух талабаси Абдугаффорв Акром Абдугани угли
Download 25.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling