Тошкент молия институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” фанидан Сиртқи таълим йўналиши талабалари учун Якуний назорат


Download 24.78 Kb.
bet2/2
Sana09.02.2023
Hajmi24.78 Kb.
#1181712
1   2
Bog'liq
Ахмедова Дилором Алишеровна

2. Шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда мазкур муаммога қарши кураш масаласига мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Ўтган давр мобайнида коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган мустаҳкам ҳуқуқий база шакллантирилди. Республикамизда БМТ ҳомийлигида қабул қилинган ЭКОСОС (БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий кенгаши)нинг Коррупцияга қарши кураш резолюцияси (1995 йил), Давлат мансабдор шахсларининг халқаро ахлоқ кодекси (1996 йил), Халқаро тижорат ташкилотларида коррупция ва порахўрликка қарши кураш ҳақидаги декларация (1997 йил), Миллатлараро уюшган жиноятчиликка қарши кураш конвенцияси (2000 йил),БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Коррупцияга қарши конвенция (2003 йил 31 октябрь) ва бошқа халқаро ҳужжатларнинг қабул қилингани мазкур иллатга қарши курашда муҳим омил вазифасини ўтамоқда.


3. Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев томонидан белгилаб берилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи йўналишида жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш вазифаси белгиланган.
Ушбу белгиланган вазифалар бирин кетин ҳаётга татбиқ этиб келинмоқда. 2018 йилнинг 12 апрель куни “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши шулар жумласидандир.
Шу ўринда жамоатчилик назорати тушунчасини аниқлаштириб олсак, яъни жамоатчилик назорати давлат органлари фаолиятининг қонунийлигини таъминлаш, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминловчи қонун ҳужжатларига риоя қилмаслик ҳолатларини аниқлашга қаратилган фаолиятидир. Демак жамоатчилик назорати деганда фуқаролик жамияти институтлари томонидан айнан давлат ва назорат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолияти устидан амалга ошириладиган назоратни тушуниш лозим.
Мамлакатимизнинг биринчи Президенти И.Каримов томонидан жамоатчилик назоратининг афзаллиги ҳусусида қуйидагича фикр билдирган: “Шуни унутмайликки, биз давлатнинг назорат функцияларини қанча кучайтирсак, назорат билан шуғулланувчи давлат тузилмалари ва органларини қанча кўпайтирсак, амалдорларнинг зўравонлиги ва коррупция шунча авж олаверади. Шунинг учун биз жамоатчилик назоратини, давлат фаолияти, шу жумладан, унинг куч ишлатувчи тузилмалари фаолияти устидан ҳам жамият назоратини ҳар томонлама кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим” – дея таъкидлаган.
 Мазкур қонун жамиятда ижтимоий адолатнинг қарор топиши, шахс, жамият ва давлат алоқаларида мувозанат, тенглик, ўзаро масъулият ва жавобгарликка хизмат қилади.
Қонуннинг 3-моддасида жамоатчилик назорати субъектлари сифатида қуйидагилар келтирилади:
-Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
-Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари;
-Қонун хужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари;
-оммавий ахборот воситалари жамоатчилик назорати субъектлари сифатида эътироф этилган.
Давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг ўз мажбуриятларини ижро этиши билан боғлиқ фаолияти - жамоатчилик назоратининг объекти сифатида эътироф этилган. Ушбу объектнинг аксарият қисмини ижро ҳокимияти ўз ичига олган бўлиб, унинг асосий функционал вазифаси қонунлар ижросини таъминлашдан иборат. Аҳолининг турмуш эҳтиёжларини қондириш, ҳуқуқларини амалга ошириш каби фаолияти қонун ости характерга эга бўлиб, ижро ҳокимиятидан қонунийликни, инсон ҳуқуқларини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратишни тақозо этади. Шунингдек, ижтимоий муносабатларнинг тобора мураккаблашуви, воқеа-ҳодисаларга тезкор чоралар кўришни, қатъиятли қарор қабул қилишни талаб этади.
Қонуннинг 6-моддасида жамоатчилик назоратининг шакллари белгиланган бўлиб улар қуйидагилардан иборат.
-Давлат органларига мурожаат ва сўровлар юбориш;
-Давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш;
-Жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш;
-Жамоатчилик эшитувини ташкил қилиш;
-Жамоатчилик мониторингини олиб бориш;
-Жамоатчилик экспертизасини амалга ошириш;
-Жамоатчилик фикрини ўрганиш;
-Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботлари ва ахборотларини эшитиш шаклида амалга оширилади.
Мазкур вазифаларни амалга оширишда оммавий ахборот воситалари катта аҳамиятга эга, чунки улар бу йўналишда олиб борилаётган ишларни кенг оммага етказади, фуқароларни бу жараёнларда иштирокчи бўлишига асосий кафолатлардан бири ролини ўтайдилар. Бунинг учун оммавий ахборот воситалари вакиллари мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар ҳақида, уларни мазмун моҳияти юзасидан мунтазам тегишли тушунча ва маълумотларга эга бўлиб боришлари керак.
Жамоатчилик назоратининг афзал жиҳатларидан яна бири унинг субъектлари бўлган нодавлат-нотижорат ташкилотлари томонидан аҳолининг фаол қатлами тўлиқ қамраб олинишидадир. Айнан шу ҳусусияти билан Қонун жамоат ташкилотлари вакиллари бўлган ҳар биримизнинг зиммамизга катта масъулият юклайди.
Қонуннинг 17-моддасида жамоатчилик назоратининг натижаларига кўра баённома, ҳулоса, маълумотнома шаклида ёҳуд қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа шаклда хужжат тайёрланиши белгиланган. Якуний хужжат тавсия ва ахборот хусусиятига эга бўлади. Якуний хужжатда баён этилган ахборот, тавсия ва таклифлар давлат органлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади ва улар юзасидан қонуний қарорлар қабул қилиниши шартлиги белгиланган.
Қонунларнинг тўкис ишлаши кўп жиҳатдан фуқароларнинг ҳуқуқий онгига, жамоатчилик фикри кучига ҳам боғлиқ. Шу сабабли жамоатчилик назорати институтининг амалда ишлаши учун мамлакатимизда яшайдиган ҳар бир фуқаронинг сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий фаоллигини ошириш талаб этилади. Бунинг учун ҳар бир маҳаллада, ҳар бир жамоада, оммавий ахборот воситаларида жамоатчилик назорати хусусида доимий тарғибот ишларини олиб бориш талаб этилади.
СММ-52 гуруҳ талабаси Ахмедова Д.А.
Download 24.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling