Тошкент Молия институти Иккинчи мутахасислик Банк иши факултети


Download 15.31 Kb.
Sana21.04.2023
Hajmi15.31 Kb.
#1374844
Bog'liq
Тақриз-Ablaqulov F


Тошкент Молия институти
Иккинчи мутахасислик
Банк иши факултети
Банк иши ва аудит йўналиши
95- гуруҳ талабаси
Аблақулов Фаррухнинг
курс ишига ёзилган


ТАҚРИЗ

Талаба Аблақулов Фаррух Норбек ўғли томонидан «Тижорат банкларида кредитлаш жараёнини ташкил етишнинг хуқуқий асослари» мавзусида бўлиб, талаба Тижорат банкини ташкил қилиш ва бошқариш тизимларини назарий жихатдан кўриб чиқиб, амалий кўллаш имкониятларини ўз курс ишида батафсил ёритган. Ушбу маълумот бўйича адабиётларни батафсил ўрганган, Тижорат банкларида кредит жараёнини ташкил қилиш, Тижорат банкларида кредитлашнинг хуқуқий асосларини ташкил этиш механизмини тавсифлаган, уларни ривожлантириш йўлларининг турли шаклларини баҳолаган ҳамда ва бошқа маълумотларни ҳам келтириб ўтган.


Шу жихатдан, талаба Аблақулов Фаррух Норбек ўғли «Тижорат банкларида кредитлаш жараёнини ташкил етишнинг хуқуқий асослари» мавзусида тайёрлаган курс иши долзарб масалага қаратилган бўлиб, талаба мазкур ишни тайёрлаш жараёнида республикамиз Тижорат банкларида кредитлаш жараёнини ташкил етишнинг хуқуқий асослари жараёнларини атрофлича таҳлил қилган ва тегишли хулоса ҳамда таклифларни шакллантирган. Ф.Н.Аблақулов курс ишини тижорат банкларида кредит операциялари хисобини такомиллаштириш турлари, тижорат банкларида кредитлашни ташкил этиш асослари, кредит механизми ва унинг елементлари, кредит тамойиллари ва усуллари бўйича келтириб ўтган.
Аблақулов Фаррух Норбек ўғли курс ишини тайёрлашда унинг мазмуни, моҳияти ва амалиётдаги мавжуд зиддиятли холатларни очиб беришга хизмат қиладиган режани ишлаб чиққан. Режага мувофик курс иши кириш, 5 та асосий режа, хулоса ҳамда фойдаланилган адабиётларни рўйхатини ўз ичига олган.
Шу билан бирга ишда айрим камчиликлар хам мавжуд бўлиб, улардан асосийси - талаба томонидан курс ишида келтириб ўтилган баъзи маълумотларнинг манбалари келтирилмаган. Бироқ курс иши юзасидан билдирилган камчилик ишнинг сифатига салбий таъсир кўрсатмайди, аксинча, муаллиф томонидан уларнинг инобатга олиниши курс иши сифатининг ошишига ҳисса қўшади.
Хулоса қилиб айтганда, БИА 95-2/22 гуруҳ талабаси Аблақулов Фаррухнинг «Тижорат банкларида кредитлаш жараёнини ташкил етишнинг хуқуқий асослари» мавзусидаги курс иши ҳимоя қилишга тавсия этилади.


Илмий раҳбар: Умурзакова А.О.
Download 15.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling