1-жадвал
Мамлакатимизда ташкил этилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил қилиниши орқали мамлакатга кириб келаётган инвестициялар ҳажмининг кўпайиши, ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан модернизация қилиш, аҳолининг иш билан бандлик даражасини ошириш каби муҳим масалаларга ечим бўлади. Шунингдек, жалб қилинаётган инвестицияларни ҳудудларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда тақсимлаш мазкур ҳудуднинг иқтисодий ривожланишига ижобий таъсирига эгадир.
Бугунги кунда мамлакатимизга киритилган инвестициялар иқтисодиётимизнинг қатор соҳалари ўртасида тақсимланган ва ушбу соҳалар равнақига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Мамлакатимизнинг ҳудудий инвестиция дастури доирасида жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар асосий улуши енгил саноат соҳасига (24 фоиз), хизматлар (15 фоиз), қурилиш материалларини ишлаб чиқариш (13 фоиз) ва нефть-кимё саноати (10 фоиз) соҳаларига тўғри келмоқда.
Қуйидаги расм орқали хорижий инвестициялар иштирокидаги
корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича тақсимланиши
ҳақида маълумот олишимиз мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |