Тошкент молия институти “молия-кредит” кафедраси


Фанлар системасида таҳлилнинг тутган


Download 122.52 Kb.
bet10/12
Sana07.02.2023
Hajmi122.52 Kb.
#1174710
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Турсиметова М.Р. молиявий тахлил курс иши 3-курс

6. Фанлар системасида таҳлилнинг тутган ўрни

Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида Молиявий таҳлил фанининг бошқарувдаги ўрни ортиб бормоқда. Молиявий таҳлил фани бошқа фанлар замирида вужудга келди ва кўпгина фанларга нисбатан янгидир. Молиявий таҳлил фани мустақил фан сифатида шаклланди ва ривожланди. Шунга қара- май, республикамиз мустақилликка эришганидан кейин Молиявий таҳлил фани мазмуни ва таркиби жиҳатидан тубдан ўзгарди. Режали иқтисодиёт шароитида барча фанлар сингари Молиявий таҳлил фани ҳам режанинг бажарилишини назорат қилиш, унга таъсир этувчи омилларни аниқлаш, юқоридан кўр-кўрона туширилган режани асослашга қаратилган эди. Бозор иқтисодиёти шароитида Молиявий таҳлил ҳақиқатдан ҳам амалиётда хўжалик юритувчи субектларга, мулк ва иш эгаларига хизмат қиладиган бўлди. Олдинлари корхоналарнинг хўжалик фаолияти юқори ташкилот ва давлат нуқтайи-назаридан таҳлил қилинган бўлса, эндиликда бевосита шу корхона, унинг меҳнат жамоаси ва мулк эгаси нуқтайи-назаридан таҳлил қилинадиган бўлди, бироқ барча ҳолларда ҳам давлатнинг манфаати ҳисобга олинади, чунки бозор иқтисодиёти шароитида ҳам корхона билан давлат ўртасидаги алоқалар эркин равишда ўзаро манфаатли иқтисодий муносабатларга асосланади.


Ҳозирги бозор муносабатлари шароитида иқтисодий жараёнлар ва му- носабатлардаги бундай ўзгаришлар ҳар бир фан ва иқтисодий механизмлар мазмунини сифат жиҳатидан янгилашни, тубдан қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.
Молиявий таҳлил хўжалик муносабатларидаги обектив зарурат талаби- дан келиб чиққан аниқ фан бўлишига қарамасдан бошқа фанлардаги умумий қонуниятлар, усул-услублар, тамойиллар кабиларга риоя қилади, яъни кўпгина фанлар билан ўзаро боғлиқ. Жумладан, Молиявий таҳлил умумиқтисодий назария фани билан бевосита алоқадордир, чунки, обект- ларни Молиявий таҳлил қилиш умумиқтисодий қонунларга асосланади ва умумқабул қилинган категориялардан фойдаланилади. Умумиқтисодий назария фанида категориялар ва атамаларнинг моҳияти ҳамда мазмуни очиб бериладиган бўлса, Молиявий таҳлилда эса ушбу категориялар ва атамалар фаннинг усул-услубларидан фойдаланган ҳолда турли томондан ўрганилади. Мисол учун, маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи катего- риясини оладиган бўлсак, умумиқтисодий назария фанида ушбу катего- рияни моҳияти ва мазмуни нимадан иборат эканлиги, қандай аниқла- ниши, таркиби нималардан иборат бўлишини билиб олишимиз мумкин. Иқтисо- дий таҳлил фанида эса маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи кўрсатки- чини даврлар, уларнинг таркибидаги ўзгаришлар ҳамда ўзгаришларга таъсир этган омиллар ва шу кабилар бўйича таҳлил қилишимиз мумкин.
Табиат, жамият ва тафаккурни ривожланиши ҳақидаги фалсафий таълимотлардан ҳам таҳлилда фойдаланилади, яъни умумий ривожланиш, ўрганилаётган жараёнга диалектик қараш ва ҳоказолар.

Download 122.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling