Тошкент молия институти “молия-кредит” кафедраси


Download 122.52 Kb.
bet1/12
Sana07.02.2023
Hajmi122.52 Kb.
#1174710
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Турсиметова М.Р. молиявий тахлил курс иши 3-курс


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
МОЛИЯ-КРЕДИТ” КАФЕДРАСИ
МОЛИЯВИЙ ТАҲЛИЛ” ФАНИДАН
Бакалавриатнинг 5230600 – Молия таълим сиртқи йўналиши


МОЛИЯВИЙ ТАҲЛИЛНИНГ ПРЕДМЕТИ, МЕТОДИ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


КУРС ИШИ



Топширди:
















Турсиметова Муниса Розимухаммад кизи



“Молия” таълим йўналиши 3-курс талабаси










Қабул қилди:
















Норкучкоров А.



“Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий
тахлил ва аудит” кафедраси ўқитувчиси

ТОШКЕНТ-2022
МОЛИЯВИЙ ТАҲЛИЛНИНГ ПРЕДМЕТИ, МЕТОДИ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Режа:
Кириш
1. Таҳлилнинг замонавий бошқарувдаги рўли, ўрни ва аҳамияти
2. Молиявий таҳлилнинг предмети ва асосий вазифалари
3. Молиявий таҳлилнинг асосий тамойиллари
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

КИРИШ
Корхонанинг молиявий ҳолати иқтисодий категория сифатида хўжалик субектининг ўз фаолиятини юритиш, ривожлантириш ва ўз-ўз ўзини молиялаштириш имкониятлари юзасидан капиялнинг ҳолатини ҳарактерлайди. Яъни хўжалик субектларининг молиявий ресурслар билан таъминланганлик даражасини, уларнинг мақасадли жойлаштирилиши ва самарали фойдаланиш даражасини, бошқа ҳуқуқий ва жисмоний шахслар билан бўладиган молиявий муносабатларни, тўловга лаёқатлилик ва молиявий барқарорлилик ҳолатини тавсифлашни характерлайди.
Молиявий таҳлил этиш орқали хўжалик юритувчи субектларнинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш ва уни ўстириш имкониятларини баҳолашда, корхона ишлаб чиқариш, тижорат ва молия фаолиятидан молиявий ресурларнинг киримига ва улардан молиявий ҳолатни ўстиришда фойдаланиш даражаларига молиявий натижаларни прогнозлаш ва иқтисодий рентабелликни хўжалик фаолиятининг реал имкониятларидан келиб чиққан ҳолда оширишнинг йўлларини белгилашга, молиявий ресурслардан янада самарали фойдаланишнинг чора тадбирларини белгилашга аҳамият қаратади.
Молиявий рақобатбардош ва тўғри молиявий сиёсатини юритишга корхона фойдасини максимумлаштириш,
Рақобатбардош иқтисодиётга хўжалик юритувчи субектлар бошқарувини тубдан такомиллаштириш, унинг сифат жиҳатдан янги тузилмасини шакллантириш самарадорликни ўз-ўзидан таъминлайдиган механизм эмас. Биринчи навбатда, ишлаб чиқаришга янги техника ва технологияларни жорий этиш, инноватсион маҳсулотларни яратиш орқали рақобатбардошликни таъминлаш, таркибий ўзгаришларни талаб этади. Бу жараёнлар албатта ишдан унум самарани, натижавийликдаги ижобийликни таъминлашнинг муҳим гарови ҳисобланади. Ишдаги унум ва самара, натижавийликда ижобий ўзгаришлар хўжалик юритувчи субектларнинг фаолиятини кенг қамровли ва тизимли шаклда доимий ўзгаришни, баҳолаш ва таҳлил қилишни талаб этади.
Хўжалик юритувчи субектлар фаолияти, уни йўга қўйишдаги кафолатланган эркинликларни ҳамда маълум бир дастаклар асосида тартибланувчи бирликлари доимо таҳлилий ечимлар асосида бошқариб борилади. Худди шу бошқарув оддийдан мураккабга, маудадан йирикка, сабаб-оқибат боғланишларидаги иқтисодий молиявий таҳлилни йўлга қўйишни талаб этади.
Ҳар битта фан обектив зарурият туфайли пайдо бўлиши олгига қўйилган вазифаларни ҳал этиши, моддий ва номоддий оламдаги саволларнинг аниқ ечимини бериши, ҳаёт ва уни гўзаллигини таъминлашнинг муҳим воситасига айланишида тобораривожланиб боришини ҳисобга оладиган бўлсак, иқтисодий, молиявий таҳлил фанининг ҳам ташкил топганига бир неча асрдан ошганлигини қайд этиш лозим.
Фан шаклланишининг илк кўринишлари қадимги даврларга бориб тақалади. Жумладан, унинг илк манбалари Конфутсийлик таълимотига, қадимги Гретсиядаги Ксенофот, Аристотел, қадимги Римдаги Баррон, Санекалар томонидан ёзиб қолдирилган манбаларга бириб тақалади. ъ
Бозор муносабатлари шаротида ҳар қандай корхона бошқа хўжалик субъектлари, молиявий муассалар ва давлат бюджети билан ўзаро молиявий муносабатларни амалга оширади. Корхоналар хўжалик – молиявий фаолиятини амалга ошириш жараёнида уларнинг мажбуриятларини тўғри ташкил этиш ва улардан оқилона фойдаланиш муҳим масалалардан бири саналади. Корхона мажбуриятларидан оқилона фойдаланиш, биринчи навбатда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш хажмини оширади, иккинчи навбатда мамлакатда тўлов тизимини ривожлантиришга ва бюджет даромадларини ўз вақтида шаклланишига таъсир этади.
Шу нарсани ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, корхона мажбуриятларини ошиб кетиши ва бу борада бошқарув қарорларини нотўғри қабул қилиниши, корхоналарни молиявий барқарорлигини кескин тушиб юбориши ва бунинг натижасида инқирозга олиб келиши мумкин. Мамлакатимизда корхоналар фаолиятини давлат томонидан қўллаб қувватлаш, жумладан корхоналарга солиқ имтиёзларини белгилаш, валюта операстияларини амалга ошириш ва банк кредитларидан фойдаланишда кенг имкониятлар яратилганлиги корхона мажбуриятларини самарали бошқаришда муҳим мезон бўлиб ҳисобланади.
Кейинги йилларда бу борада мамлакатимизда кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди. Хусусан, “Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ юкини камайтириш, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловининг 7 фоиздан 6 фоизга, 2016 йилдан бошлаб эса 5 фоизга туширилиши, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларининг камайтирилиши ва айни пайтда уни ҳисоблаш тартибларининг такомиллаштирилиши тадбиркорлик, кичик ва хусусий бизнесни изчил ривожлантириш учун кучли рағбатлантирувчи омиллар яратади. Албатта давлатимиз томонидан бундай турдаги имтиёзларни берилиши корхона мажбуриятларини камайтириш, улардан оқилона фойдаланиш ва бўш ресурсларни ишлаб чиқаришга реинвестистия қилиш ва бунинг натижасида корхоналар фойдалилик даражасини оширишга хизмат қилади.
Ўз навбатида шу нарсани ҳам қайд этиб лозимки, ҳозирги кунда корхоналар мажбуриятларини ўз вақтида бажармаслик, мажбуриятларни нотўғри тақсимланиши ва бу борада бошқарувда айрим камчилик ва муаммолар ҳам мавжуд. Корхона мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмаслиги ишчи ва ходимларни ишдан бўшашига, корхоналарни таъсисчилари ва мулкдорлар олдидаги ишончини йўқолишига, тижорат банклари ва бошқа молиявий муассалар олдида ўзининг имиджини тушиб кетишига олиб келади.


    1. Download 122.52 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling