Тошкент молия институти “молия-кредит” кафедраси


Молиявий таҳлил фанининг асосий


Download 122.52 Kb.
bet7/12
Sana07.02.2023
Hajmi122.52 Kb.
#1174710
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Турсиметова М.Р. молиявий тахлил курс иши 3-курс

4. Молиявий таҳлил фанининг асосий вазифалари
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарни бошқаришда Молиявий таҳлилнинг роли кескин ошмоқда, чунки, бошқарув тизимида олдинги маъмурий-буйруқбозлик тизимидан воз кечилиб, янги, эркин иқтисодий механизмлар орқали бошқариш тизими шаклланмоқда. Собиқ иттифоқ даврида таҳлил, асосан, режа кўрсаткичларини асослашга, унинг бажарили- шини таъминлашга қаратилган эди. Эндиликда эса ҳар бир хўжалик субекти, мулк шаклидан қатъий назар ўз фаолиятини юқоридан берилган буйруқни бажаришга қаратмасдан, балки, мустақил равишда ўзининг иқтисодий қудратини такомиллаштириш мақсадида эркин бошқаришга қаратади. Бу эса, ўз навбатида, Молиявий таҳлилнинг ролини янада оширади. Молиявий таҳлил орқали ҳар бир субектда мавжуд бўлган ички ва ташқи имкони- ятлар аниқланади, уларни амалиётга сафарбар қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади.
Ҳар бир фаннинг вазифаси иқтисодий шарт-шароитга қараб белгиланиб борилади, лекин у олдига қўйилган вазифаларни тўлиқ ва кенг ҳал этиш учун қатор услубларни қўллайди.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар фаолиятини таҳлил этишда молиявий таҳлилнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
ўрганилаётган обектга (ҳодисага) тўғри ва холисона баҳо бериш;

    • корхонанинг бизнес-режасини тузиш учун тегишли ахборотлар билан таъминлаш;

    • тузилган бизнес-режаларнинг тўғри ва илмий асосланганлигига баҳо бериш;

    • ҳар бир йўналишга таъсир этувчи омилларни аниқлаш, уларнинг таъсирини ҳисоблаш ва шу омилларни ишнинг самарадорлигини оширишга сафарбар қилиш;

    • бизнес-режанинг бажарилиши натижасида корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминланиши, унинг иқтисодий қудратини яхшиланиши, ҳар бир хўжалик субектининг рақобатбардошлилигини оширилиши учун мавжуд ички ва ташқи имкониятларни ўрганиш;

    • моддий, меҳнат ва молиявий бойликлардан самарали ва оқилона фойдаланганликка баҳо бериш;

    • корхонанинг иқтисодий ва молиявий потенсиалига, унинг тўловга қобилиятлилигига баҳо бериш ҳамда бу натижага тезкор чора-тадбирларни қўллаш йўлларини ишлаб чиқиш;

    • хўжалик ҳисоби тамойилларига, тижорат ҳисоб-китобларига амал қилишликни мунтазам текшириб туриш;

    • корхоналарда мавжуд бўлган самарадорликни ошириш йўлида уларнинг имкониятларини аниқлаш;

    • корхонанинг тижорат сирини сақлаган ҳолда унинг молиявий аҳ- волини кенг жамоатчиликка кўрсата билиш ва ташқи инвесторларни корхона фаолиятини яхшилашга жалб этиш;

    • корхонани бошқаришнинг энг қулай ва нафли усулларини ишлаб чиқиш, илғор ғоя ва тажрибаларни ўрганилаётган ҳодисага қўллаш йўл-йўриқларини кўрсатиб бериш, тегишли ахборотлар манбайини етказиб бериш;

    • енг тўғри ва оқилона, келгусида иш юритиш ва корхоналарни бошқариш бўйича хулосалар бериш;

    • корхоналарни ривожлантиришнинг жорий ва истиқболли режаларини тузиш учун иқтисодий кўрсаткичлар асосини аниқлаш;

    • режанинг бажарилишига обектив баҳо бериш ҳамда уни бажаришда корхоналарга боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган омиллар ва сабабларни бир-биридан ажратган ҳолда аниқлаш;

    • корхоналарнинг хўжалик фаолияти жараёнида эришиши мумкин бўлган натижаларни олдиндан аниқлаш;

    • корхоналарни ривожлантиришга асос бўладиган инноватсион ғояларни иқтисодий жиҳатдан асослаш;

    • корхонанинг истиқболли режаларини тузиш учун иқтисодий кўрсаткичлар асосини аниқлаш;

    • қабул қилинган бошқарув қарорларини мақбуллигини ўрганиш (бошқарувнинг иерархик тузилишидаги барча босқичлар бўйича).

Бозор иқтисодиёти шароитида «Молиявий таҳлил»нинг вазифаси ушбу юқорида таъкидланган вазифалар билан чекланмайди. Бозор шароитида корхоналар фаолияти шу даражада серқирраки, таҳлил жараёнида унинг ҳамма жиҳатларини ўрганиш лозим бўлади. Шу сабабли ҳам, Молиявий таҳлилнинг вазифаси ҳам кўп қирралидир. Биз эса шу каби вазифаларнинг айримларини санаб ўтдик холос. Кўриниб турибдики, Молиявий таҳлилнинг вазифаси бозор муносабатлари шаклланаётган бугунги шароитда ҳам, келажакда ҳам корхоналар хўжалик фаолиятини узлуксиз яхшилаб бориши учун иқтисодий дастак сифатида муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Download 122.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling