Тошкент молия институти “молия-кредит” кафедраси


Ўзбекистон Ресрубликасида Молиявий таҳлил қуйидаги йўналишларда ривожланиши лозим


Download 122.52 Kb.
bet4/12
Sana07.02.2023
Hajmi122.52 Kb.
#1174710
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Турсиметова М.Р. молиявий тахлил курс иши 3-курс

Ўзбекистон Ресрубликасида Молиявий таҳлил қуйидаги йўналишларда ривожланиши лозим:

    • рақобатдош иқтисодиётни шакллантириш ва уни ривожлантиришда хўжалик юритувчи субектларнинг фаолиятини молиявий ва бошқарув жиҳатидан таҳлил этишни такомиллаштириш лозим;

    • ҳозирги вақтда республикамизда кўп мулкчиликка асосланган бозор тизимидаги корхоналар вужудга келди. Молиявий таҳлил ҳам ана шу соҳага мос ривожланиши лозим;

    • Ўзбекистонда барча соҳалар бўйича, айниқса, бухгалтерия ҳисобининг жаҳон андозаларига мос тизими қабул қилинмоқда. Бу эса халқаро андозага мос молиявий ва бошқарув таҳлили тизимини ҳам яратишни тақозо этади;

    • бу фаннинг назариясини ўзимизда шаклланаётган бозор иқтисодиётининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда яратиш лозим;

    • Ўзбекистонда макроМолиявий таҳлил амалий жиҳатдан обектив заруриятга айланди, аммо, унинг назарияси ва методологияси яратилган эмас, шу туфайли келажакда макроМолиявий таҳлилни назарий ва методологик асоси ишлаб чиқилиши лозим;

    • олимлар саноат, қурилиш, транспорт, хизмат ва бошқа иқтисодиёт- нинг муҳим соҳалари бўйича дарслик ва ўқув қўланмалар яратишлари лозим;

    • иқтисодчи мутахассисларни тайёрлашда бу фанга тегишли аҳамият берилиши ва давлат таълим стандартларига ҳамда ўқув режаларига киритиш лозим.

Ушбу тадбирларнинг амалга ошиши мустақил давлатимизнинг мус- тақил фани – Молиявий таҳлилнинг ривожланиши учун асос бўлади. Бу фаннинг келажакда аҳамияти кескин ошади, чунки бозор иқтисодиёти шароити ҳар хил корхоналарнинг хўжалик фаолиятини чуқур ўрганишни, таҳлил қилишни тақозо этмоқда.

    1. 2. Молиявий таҳлил фанининг мазмуни

Бозор иқтисодиёти – бозорнинг ўзига хос қонунлари, функсиялари ва вазифаларини бажаришга асосланган иқтисодий муносабатларни алоҳида шаклидир. Бу жараёнда бозор муносабатларининг барча жиҳатлари, хусусиятлари амал қилади.
Бозор субектлари яъни ишлаб чиқарувчилар ёки харидорлар, мав- жуд таркиб топган тизимда талаб ва таклиф, пул муомаласи, рақобат, инқироз ва шу каби томонларга мослашиб, ўз фаолиятини амалга ошириши шарт. Бу эса уларни мазкур шароитда яшаб қолиш ёки ривожланишини таъмин- лайди. Акс ҳолда, улар ўз олдига қўйилган мақсадга эриша олмай бозор муносабатларида ўринларини йўқотадилар. Демак, корхоналар бозордаги мавжуд ҳолатни ва ўзларидаги ички имкониятларни чуқур ўрганмай туриб фаолиятларини амалга ошира олмайдилар ёки қўйилган мақсадга эриша олмайдилар.
Бозор муносабатларида корхоналар фаолиятини бошлаши ёки давом эттиришидан олдин, даставвал унинг ва ўзининг барча ҳолат ҳамда имкониятларини чуқур таҳлил қилишга мажбур. Натижада, таваккалчиликка асосланган, лекин айни пайтда илмий асосга эга бўлган фаолият дастури ишлаб чиқилади. Дастурга амал қилиш эса маблағлардан тўғри ва самарали фойдаланишни таъминлайди.
Бозор муносабатлари ривожланиб, тобора такомиллашиб бориши корхо- наларда таҳлил қилинадиган, ўрганиладиган обектлар сонини ҳам кўпай- тириб, мураккаблаштириб бормоқда. Жумладан, бозордаги инфраструктура хизматидан бошлаб то корхонадаги таъминот, ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа ҳисоб-китоблар ҳамда молиявий муносабатларгача, қиймат яратилиши ва эришилишининг барча босқичлари ва шу кабилар улар учун таҳлил обекти бўлиб қолмоқда, айниқса, 2009-йилдан бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози Молиявий таҳлил ишларида ҳам жиддий камчи- ликлар мавжудлигини ва бу борада кўплаб ишларни амалга ошириш зарур- лигини кўрсатиб берди.
Маълумки, бозор муносабатларига асосланган иқтисодиёт ўзгарув- чанлик тавсифига эга. Корхоналар ўз фаолиятини ҳар доим узлуксиз унинг талабларига мослаштириб боради. Бу жараён корхонада маркетинг тадқи- қотларини ишлаб чиқиш ва унга амал қилишни талаб этади. Демак, ташқи ва ички муҳит таъсиридан келиб чиққан ҳолда корхоналар ўз фаолиятини маркетинг йўналишида олиб боришга мажбур. Натижа эса, стратегия ва тактикани ҳамда унга мувофиқ келувчи дастурлар ва режаларни ишлаб чиқишни таъминлайди.
Бозор шароитида илмий асосда ишлаб чиқилган бизнес-режалар ҳаракат учун қўлланмадир. Режани илмий асосда бўлиши бевосита Молиявий таҳлил ишлари билан боғлангандир. Чунки, режа кўрсаткичлари бозордаги ҳолат, ўтган йиллар тажрибаси, белгиланган меъёрлар, етакчи корхоналар ҳамда ички имкониятлар аҳволидан келиб чиқиб белгиланади.
Мазкур тадбир мулк эгалари учун ўта муҳим ҳисобланиб, маблағ- лардан фойдаланишда энг яхши деб танланган самарали йўналишнинг ҳар бир босқичида амалга ошириладиган хатти-ҳаракат аниқ белгиланиб олинади. Ундан кутиладиган натижалар эса илмий асосда ҳисоб-китоб қили- нади. Демак, режалаштириш ишларининг ҳар бир элементи даставвал турли усуллар билан муқобиллик асосида таҳлил этилади. Натижада эса, энг мақбул фаолият деб танлаб олинган йўналиш учун маблағлардан фойдаланиш- да имкон қадар самарали чора-тадбирлар илмий асосда ишлаб чиқилади.
Корхоналар ишлаб чиқариш ва тижорат ишларини амалга ошира бошлаганида ҳақиқий маълумотлар олиниб, у режа кўрсаткичлари билан таққосланиб кўрилади. Бу билан режанинг нақадар реаллигига баҳо берилади, юзага келган ижобий ёки салбий ҳолатлар аниқланади ҳамда қай даражада имкониятлар кўзда тутилгани ўрганилади. Ҳақиқий маълумотлар бевосита бозордаги ҳолат билан ҳам боғланади. Бозордаги ўзгаришлар ва улар- нинг корхона фаолиятига ижобий ёки салбий таъсири тезкорлик билан таҳлил қилинади. Шу асосда тегишли чора-тадбирлар белгиланади. Демак, бозор шароитида Молиявий таҳлил воситасида барча жараёнлар аниқ фактлар билан аналитик усулда таҳлил қилиниб, уларни синтез йўли билан умумлаштириб те- гишли қарорлар қабул қилинади ҳамда корхона фаолиятига таъсир ўтказилади.
Молиявий таҳлил бозор шароитида фақатгина ҳақиқий ҳолатни ўрганиб уни ижобий томонга ўзгартириш вазифасини бажарибгина қолмай, балки унинг воситасида корхона фаолияти билан қизиқувчи ташқи шахслар учун ҳам зарур бўлган маълумотлар тайёрланади. Бу билан корхонани моли- явий ҳолати ҳамда иқтисодий имконияти тўғрисида ҳам тўла тасаввур ҳосил қилинади. Натижада эса, корхонага кўплаб ҳамкорлар жалб этиш имконияти туғилади.
Бозор муносабатлари соҳасида ҳар қандай хўжалик юритувчи суб- ектнинг ўз тасарруфидаги барча ресурслар – молиявий, моддий ва меҳ- нат ресурслари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини тўғри бошқаришни таъминлаши зарур бўлади. Аммо, кўпгина корхона ва ташкилотлар иқтисодий мустақиллик ҳамда ички ва ташқи бозорда битимлар тузиш ҳуқуқини қўлга киритганларидан сўнг хўжалик юритишнинг янги шароитларига тайёр эмасликлари аён бўлиб қолди. Бозор иқтисодиёти соҳасида бошқарув субектларига фақат ахборотга эга бўлишнинг ўзи кифоя қилмайди. Бу ахборот билан ишлаш, тўғри хулосалар чиқариш ва улардан ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида фойдаланиш зарур бўлади. Самарали бошқаришда энг муҳими ахборот ва ундан фойдалана билишдир.
Иқтисодий ахборотлар билан ишлашнинг энг муҳим жиҳатларидан бири уни таҳлил қилишдир. Таҳлил давомида хўжалик фаолиятини ўрганишда ҳамда хулосалар чиқаришда асос бўладиган бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Молиявий таҳлилнинг икки хил йўналишини кўрсатиш мумкин:

  1. Саноат корхоналарининг хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш.

  2. Иқтисодиёт тармоқларининг бошқа тармоқларини таҳлил қилиш. Бунда иқтисодий туманлар, ҳудудлар ва бутун иқтисодиёт тармоқларини таҳлил қилиш тушунилади. Шуни айтиш керакки, иқтисодиёт тармоқ- ларини таҳлил қилиш иқтисодий фанлар мажмуасида мустақил ўрин олмаган бўлиб, у сиёсий иқтисод ва тармоқлар иқтисодиёти курсларида ўрганилади, ҳолбуки, корхоналарнинг хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш иқтисодий фанлар қаторидан ўзига хос мустақил ўрин олган.

Ҳозирги шароитда мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётини жадал- лаштиришда, иқтисодиётдаги ноқулай йўналишларни тез бартараф этишда, иқтисодиётни бошқаришни тубдан қайта ислоҳ қилишни жадаллаштириш биринчи навбатдаги вазифадир. Молиявий таҳлилни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари иқтисодиётни бошқариш, қайта қуришнинг моҳияти ва уни амалга ошириш тамойиллари билан бевосита белгиланади. Иқтисо- диётни бошқаришни тубдан қайта қуришнинг моҳияти – барча даража- ларда, асосан, маъмурий раҳбарлик усулларидан иқтисодий усулларга, манфа- атлар орқали бошқаришга, бошқаришни кенг демократиялашга, инсон омилини бутун чоралар билан кучайтиришга ўтишдир. Ҳозирги босқичда туб ислоҳотни амалга ошириш бозор иқтисодиёти афзалликларини мумкин қадар тўлароқ рўёбга чиқариш имконини берадиган яхлит, самарали ва эпчил бошқариш системасини вужудга келтиришни тақозо этади.
Хўжалик фаолиятини муваффақиятли бошқариш кўпгина таъсир этувчи омилларга, шартларга ва ҳолатларга боғлиқ бўлади. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, корхоналар фаолиятини бошқаришда бошқарув функсияси асосий мавқени эгаллайди, шу билан бирга таҳлил ҳам ушбу функсияларнинг тўлиқ фаолияти ва даражаси кўп жиҳатдан уларнинг услубиятига боғлиқлиги билан, бундан ташқари бошқарув обектида фаннинг предметини ўз вақтида аниқ тушуниши билан ажралиб туради.
Бизга маълумки, одатда, ҳар қандай фан ўз предмети орқали обек- тив борлиқнинг қайсидир томонлари ва қисмларини тушуна олади. Айнан битта обектни турли хил фанлар ўзининг ихтисослик томонларидан ёки алоқаларидан келиб чиқиб турлича қараши мумкин. Кўриниб турганидек, хўжалик фаолияти ўзининг мазмуни ва структураси жиҳатидан мураккаб обект эканлиги билан ажралиб туради. Шу сабабли корхоналарнинг хўжалик фаолиятини кўпгина иқтисодий фанлар ҳамда бошқа фанлар ўрганиши мумкин. Ҳар бир фан жамият, табиат ва идроклаш, тараққиёт ҳақида маълум бир даражада билим беради. Бундай билим беришда ёки ўрга- нишда табиат ва жамиятни ривожлантиришдаги умумий қонуниятларга, тамойилларига амал қилади.

Download 122.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling