Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлари


Download 17.87 Kb.
Sana13.12.2022
Hajmi17.87 Kb.
#999337
Bog'liq
инфографика (3)


❗️ Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ва тарғиб қилиш фаолияти учун жавобгарлик кучайтирилади
🏛 Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлари тўғрисидаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлил қилинди.

🗂 Таҳлил натижалари қуйидагиларни кўрсатмоқда:


– қимор ўйинилар, хусусан, онлайн қимор ўйинлари ёшлар орасида кенг оммалашиб бормоқда;
– қимор ўйинларида кўп миқдордаги пулни ютқазиб қўйиб, қарзларни тўлаш учун жиноят содир қилиш, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ошиб бормоқда;
– 2019-2021 йилларда қимор ўйинлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар сони 2,3 бараварга, жиноятчилик кўрсаткичи эса 1,9 бараварга ошган;
– қимор ўйинларининг оммалашишига ижтимоий тармоқлар ва кўнгилочар платформалардаги рекламалар ўз таъсирини кўрсатмоқда.

📃 Таҳлиллар натижасига асосан Адлия вазирлиги томонидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, унда қуйидаги масалалар назарда тутилмоқда:
⚖️ қимор ўйинларини тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, тарқатиш
ва реклама қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 450 бараваригача
(135 млн сўм) маъмурий жарима, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жавобгарликка сабаб бўлади;
💳 қимор ўйинларини ўтказишга Интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатиш учун маъмурий жавобгарлик қўлланилмасдан тўғридан тўғри жиноий жавобгарлик белгиланмоқда;
🖥 онлайн қимор ўйинларида иштирок этган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб, улардан базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 бараваригача (3 млн сўм) миқдорда жарима ундирилади;

🔰 Муҳим! Амалдаги қонунчиликка кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларда фойдаланилган буюмлар, компьютер ва бошқа ёрдамчи воситалар, ўйинга тикилган ҳамда ютуқ бўлган пуллар, ашёлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар мусодара қилинади.

📃 Қонун лойиҳасининг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: URL: https://regulation.gov.uz/oz/d/71316
Download 17.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling