Тошкент молия институти “молия-кредит” кафедраси


Молиявий таҳлилнинг предмети


Download 122.52 Kb.
bet6/12
Sana07.02.2023
Hajmi122.52 Kb.
#1174710
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Турсиметова М.Р. молиявий тахлил курс иши 3-курс

3. Молиявий таҳлилнинг предмети

Республикамизда рақобатдош иқтисодиётни шакллантириш жараё- нида корхоналарнинг янада ривожланиши бевосита уларни бошқариш тизи- мига боғлиқдир. Иқтисодиётда корхоналар фаолиятини самарали бошқариш учун эса улар фаолиятини муттасил ўрганиб, таҳлил қилиб туриш кун тартибидаги асосий масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам барча бошқарув бўғинларида Молиявий таҳлил муҳим аҳамиятга эга, чунки, Молиявий таҳлил воситасида ахборотлар ҳамда маълумотлар ўрганилиб, қайта ишланиб жамият ҳамда алоҳида олинган корхоналарнинг фаолияти тезкорлик билан йўлга солиб турилади.
Фан - техника янгликлари асосида ишлаб чиқаришни янги техника ҳамда технология билан таъминлаш, модернизатсия қилинган ишлаб чиқариш имкониятларидан жадал фойдаланиш, бошқарув тизимини, хўжа- лик механизмини замонавий усуллар ҳамда янги инноватсион ғоялар билан такомиллаштириш негизида иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда шу асосда халқимизнинг фаровонлигини янада юксалтириш ҳозирги даврда олдимизда турган долзарб вазифалардир. Бу вазифаларни муваффақиятли ба- жариш учун саноат корхоналарининг фаолиятини ҳар томонлама ҳамда мунтазам тарзда Молиявий таҳлил қилиш даркор.
Еркин иқтисодий муносабатлар шароитида Молиявий таҳлил жараёнида ўрганилаётган ҳодиса ёки жараён майдадан-йирикка, оддийдан-му- раккабга ёки аксинча, умумийликдан энг кичик омилга қадар ўрга- нади ҳамда умумий бирлиги ва бир-бири билан узвий боғланиши эътиборга олинади. Демак, Молиявий таҳлил фани фирма ва корхоналарнинг иқтисодий – ижтимоий фаолиятини обектив ва субектив омилларни эътиборга олган ҳолда ўрганади.
Фаннинг предмети, шу фан нимани ўргатади деган саволга жавоб бериши лозим бўлади. Ҳар қандай мустақил фан ўзининг предметига эга.
«Молиявий таҳлил» фанининг предметига кенг маънода қарайдиган бўлсак, у иқтисодий фан сифатида таҳлил қилинаётган обект хўжалик фаолиятининг барча соҳаларини ўз ичига олади, лекин ҳар бир иқтисодий фан ўзига хос хусусиятга, ўзи ўрганадиган предметига эга. Бу фақат шу фанга хос бўлиб, имкони борича бошқа фанларда такрорланмаслиги лозим. Бу талаб шу фаннинг мустақил фан сифатида фаолият кўрсатиши учун асосий шартлардан бири ҳисобланади.
«Молиявий таҳлил» фанининг предмети том маънода таҳлил қилинаётган обектнинг хўжалик фаолиятидир, аммо, «Бошқарув ҳисоби», «Молия- вий ҳисоб», «Статистика», «Молия», «Аудит», «Маркетинг», «Менеж- мент» каби фанларнинг ҳам предмети кенг маънода хўжалик фаолиятидир. Бу фанлар ҳам хўжалик фаолиятида содир бўлаётган ижтимоий – иқтисодий жараёнларнинг у ёки бу жиҳатини ўргатади. Демак, ҳар бир фаннинг, шу жумладан, «Молиявий таҳлил» фанининг ўзига хос ва мос жиҳатини, унга тегишли предметини аниқлаб олиш лозим.
Таҳлил фани хўжалик фаолиятида содир бўлаётган барча ижтимоий- иқтисодий жараёнларни ўз ичига олади, аммо бу жараёнларнинг содир бўлиш пайтини эмас, балки унинг натижасини ўрганади, обектда содир бўладиган иқтисодий жараёнлар унинг бизнес-режасида кўзда тутилган маълумотга асосланса, жараённинг содир бўлишини қонуний жиҳатдан ҳужжатлаштириш билан «Бошқарув ҳисоби», «Молиявий ҳисоб» ва «Статис- тика» каби фанлар шуғулланади. Шу жараёнларнинг натижаси маълум даврларда (ой, чорак, йил) жамланиб борилади ва турли ҳисоботларда ўз аксини топади. Таҳлил эса айнан ана шу тузилган ҳисоботларга, жамланган ҳужжатларга асосланади. «Молиявий таҳлил» фанининг предмети ҳақида турли иқтисодий адабиёт- ларда иқтисодчи олимларнинг қарашлари турлича талқин этилган. Масалан, иқтисодчи олим М.Қ.Пардаев таҳлилнинг предметига қуйидагича таъриф берган: «таҳлил фанининг предмети, хўжалик фаолиятида обектив (ташқи) ва субектив (ички) омиллар таъсирида содир бўлган, бўлаётган ва бўладиган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни маълумотлар манбайида ифодаланган кўрсаткичлар тизими орқали унинг ҳолатига баҳо бериш ва яхшилаш йўлларини ишлаб чиқишни ўрганишдан иборатдир».
Ушбу олимнинг фикрларига қўшилган ҳолда, биз ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида «Молиявий таҳлил» фанининг предметига қуйида- гича таъриф беришни лозим деб топдик.
«Молиявий таҳлил» фанининг предмети деб – турли мулк шаклидаги фирма, уюшма, бирлашмаларнинг (хўжалик юритувчи субектлар- нинг) молиявий-хўжалик жараёнларини содир бўлиши, ривожланиши ва ўзгаришини ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги ҳамда молиявий барқарорлиги, тўлов қобилияти, рақобатга чидамли бўлиб фаолият кўрсатиши учун зарур техник, ташкилий, моддий, молиявий, инноватсион бойликлардан оқилона фойдаланаётганлигига баҳо беришга айтилади. Бундай ўрганишда жамиятда амал қилаётган обектив ва субектив қонунларга таянади ҳамда кўпгина ахборот манбаларидан фойдаланади».
Фаннинг предмети таърифидан шу нарса кўринадики, Молиявий таҳлил корхоналарнинг хўжалик жараёнлари ва бошқа фаолиятлари ҳамда улар- нинг якуний молиявий натижаларини ўрганади. Корхоналардаги хўжалик жараёнлари асосий фаолият, уларни ташкил этиш ҳамда юритиш билан боғлиқ бўлган барча ижтимоий-иқтисодий муносабатларни қамраб олади. Корхонанинг бошқа фаолиятларини хўжалик жараёнлари билан биргаликда амалга ошириладиган молиявий ҳамда инвеститсия фаолиятини, солиқ тўловлари каби муносабатлар ташкил этади. Молиявий таҳлилда корхона иқтисоди фақат динамик ҳолатда эмас, балки статик тарзда ҳам ўрганилади.
Корхона фаолиятида обектив ва субектив омиллар таъсирида юзага келган хўжалик жараёнлари мазмуни қуйидагича изоҳланади. Таҳлилнинг предметини ўрганишда фақат содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар билан чекланиб қолиш етарли бўлмас эди. Таҳлилдан мақсад мавжуд натижага одилона баҳо бериш билан биргаликда йўл қўйилган камчиликларни келгусида бартараф этиш ва шу орқали таҳлил қилинаётган обектнинг иқтисодий ва молиявий аҳволини яхшилашдан иборатдир.
Корхоналар фаолиятига баҳо беришда ўрганилаётган иқтисодий
ҳодиса ва жараёнларга боғлиқ бўлган субектив омилларни ҳам эътибор- га олиб таҳлил қилинади. Субектив (ички) омил дейилганда корхоналарнинг амалий фаолияти билан юқори самарадорликка эришиш, яъни меҳнат, моддий ва асосий фондлардан оқилона фойдаланиш ҳисобига кўпроқ маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ҳамда юқори фойда олиш эвазига корхоналар фаолиятини яхшилаш мумкинлигини ҳам ўрганади.
Обектив (ташқи) омиллар дейилганда, корхона фаолиятига мутлақо боғлиқ бўлмаган омиллар тушунилади, яъни давлат сиёсатининг ўзгариб туриши, бозордаги талаб ва таклифнинг ўзгариши, баҳо, табиий омиллар ва ҳоказолар.
Иқтисодий манбалардан фойдаланиб ўрганиш дейилганда эса бухгалтерия, статистик, тезкор ҳисоб маълумотларидан фойдаланган ҳолда кор- хона ва фирма фаолияти аниқ рақамлар билан ўрганилади ва умум- лаштирилади. Чунки, иқтисодий манбалар корхоналарда содир бўлаётган ҳодиса ва жараёнларни аниқ ўлчайди, акс эттиради ва баҳо беради.
Ҳар қандай фаннинг обекти бўлиши лозим, аммо, «Молиявий таҳлил» фанининг назариясига бағишланган энг сўнгги адабиётларда ҳам бу масалага етарлича эътибор қаратилмаган. Шу туфайли фаннинг предмети билан обекти кўп ҳолларда бир хил тушунчалар деб қаралади. Бу эса, ўз навбатида, назарий жиҳатдан асоссиз, чалкаш хулосаларга олиб келиши мумкин.
Ҳар қандай фаннинг обекти унинг предмети қаерларда амалга ошишини кўрсатиб беради. «Молиявий таҳлил» фанининг предмети ҳозирги бозор муносабатлари шаклланаётган шароитда кўп мулкчиликка асосланган барча юридик ва жисмоний шахсларнинг хўжалик фаолиятида мужассам. Шу туфайли, таҳлил фанининг обектига давлат, жамият ташки- лотлари, уюшмалар, трестлар, биржалар, корхоналар, ташкилотлар ва бошқа хўжалик юритувчи субектларнинг хўжалик жараёнлари киради. Бу обект- лар иқтисодий асоси жиҳатидан давлат, жамоа, аксиядорлик, хусусий, хорижий ва аралаш каби мулк шаклида фаолият кўрсатадиган обектларга бўлинади. Ўзбекистон Республикаси ўзига хос ва мос иқтисодий тараққиёт йўлини танлади. Бу мустақил йўл билан ҳамма соҳада, хусусан, миллий ҳисоблар тизимида ҳам жаҳон андозаларига босқичма-босқич ўтиш кўзда тутилган. Бу эса, ўз навбатида, мулк шаклидан қатъий назар, таҳлилнинг бир хил методологик усулини ёритишни тақозо этади.
Обектнинг ва даврнинг қандай бўлишидан қатъий назар ушбу фан предметининг моҳияти ўзгармаслиги, обект эса таҳлилнинг қайси маконда ўтказилишига қараб ўзгариб туриши мумкин. Шу жиҳатдан унинг предмети обектидан мазмун ва моҳияти жиҳатидан тубдан фарқ қилади.
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида «Молиявий таҳлил»нинг суб- ектлари таҳлил обектини ким томонидан ўрганилишига қараб белгиланади, яъни ҳозирги вақтда хўжалик юритувчи субектлар фаолиятини жуда кўп мутахассислар, мулкдорлар, давлат идоралари ходимлари таҳлил қиладилар.
Таҳлил ишларини амалга оширувчи таҳлил субектлари таркибига корхона (фирма), ташкилот ва уюшмаларнинг оддий ходимидан раҳбар ходимигача бўлган барча ходимлари, бухгалтерлар, иқтисодчилар, менежерлар, бошқарув идораси ходимлари, статистика идоралари ходимлари, аудиторлар, молия ташкилотлари ходимлари, техник хизмати ходимлари, меҳнат биржаси ходимлари, атрофни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари, маркетинг хизмати ходимлари, банк ва биржалар ходимлари киради.

Download 122.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling