Тошкент молия институти ризаев нурбек кадирович
-МАВЗУ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ФАНИГА КИРИШ
Download 1.31 Mb.
|
Тошкент молия институти ризаев нурбек кадирович-fayllar.org
1-МАВЗУ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ФАНИГА КИРИШ
Такрорлаш учун саволлар Бухгалтерия ҳисоби назарияси нимани ўрганади ва унинг амалиёти билан қандай ўзаро алоқадорлик мавжуд? Бухгалтерия ҳисоби нима? Бухгалтерия ҳисобини қандай тарихий зарурат вужудга келтирган? Бухгалтерия ҳисоби қачон пайдо бўлган? Бухгалтерия ҳисобининг ривожланишига қандай омиллар таъсир кўрсатган? Бухгалтерия ҳисобининг қандай асосий мактаблари бўлган ва уларнинг хусусиятлари қандай? Бухгалтерия ҳисобига қўйиладиган талаблар нималардан иборат? Ҳисоб турларида қандай ўлчов бирликлари қўлланилади? Иқтисодий фаолиятни бошқаришда ҳисобнинг ўрни ва аҳамияти нимада? Оператив ҳисоб нима? Статистик ҳисоб нима? Хўжалик ҳисоби турларига қандай талаблар қўйилади? Хўжалик ҳисобининг қандай турлари мавжуд? Бухгалтерия ҳисобини қандай тарихий зарурат вужудга келтирган? Бухгалтерия ҳисоби қачон пайдо бўлган? Бухгалтерия ҳисобининг ривожланиши қандай ҳисса қўшаоласиз? Бухгалтерия ҳисобининг қандай асосий мактаблари бўлган ва уларнинг хусусиятлари қандай? Бухгалтерия ҳисобининг: Италия, Франтсия, Германия, Англо-америка ва Россия мактабларининг хусусиятлари,уларнинг асосий вакиллари ва услубий ишланмалари тўғрисида маълумот беринг. Темурийлар давлатида ҳисоб ишлари қандай бўлган? Бухгалтерия ҳисобининг истиқболини қандай тасаввур қиласиз? Бухгалетрия ҳисобининг қандай усуллари мавжуд? Бухгалтерия ҳисоби нима? Бухгалтерия ҳисобига қандай талаблар қўйилади? Бухгалтерия ҳисобига қўйиладиган талаблар нималардан иборат? Бухгалтерия ҳисобининг функтсиялари нималардан иборат? Бухгалтерия ҳисобининг мақсади ва вазифаларини тушунтиринг. Бухгалтерия ҳисобининг предметига таъриф беринг. Бухгалтерия ҳисобининг қандай функтсияларини билсиз? Бухгалтерия ҳисобининг қандай обектлари мавжуд? Бухгалтерия ҳисобининг қандай тамойиллари мавжуд? 1-Масала. Ҳисоб турларини ўрганиш. Масалани бажариш учун маълумотлар. Корхона фаолияти вужудга келадиган жараёнлар: 1. Ишлаб чқариш тцехи бошлиғи таъминот бўлимига кейинги ойга хом ашёни олиш учун буюртма берди. 2. Корхона раҳбари телефон орқали бир ҳафта ичидаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳақидаги маълумотларни сўради. 3. Ходимлар бўлими бошлиғи корхона ходимлари билан сўровини ўтказилиши ҳақидаги топшириқни олган. 4. Корхона раҳбарига ҳар бир тцех бошлиғи жорий ҳисобот даврида маҳсулотни ўртача ишлаб чиқарилиши ҳақидаги маълумотларни тақдим этдилар. 5. Омбор мудири фактура асосида тайёр маҳсулотларни сақлашга қабул қилиб олди. 6. Кассир корхона ходимига хизмат сафари учун ҳисобдорлик суммасини берди. 7. Корхона раҳбари ҳодимларни меҳнатига ҳақ тўланганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлди. 8. Корхона кассасига харидорлардан сотиб олинган маҳсулот учун нақд пул топширилди. 9. Таъминот бўлими бошлиғи корхона раҳбарига бир ой ичида қилинган ишларнинг натижалари ҳақида ахборот берган. 10. Бош мухандис корхона раҳбарига бир ой ичида электренергия ресурсларидан фойдаланиш ҳақида ахборот берган. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling