Тошкент молия институти ризаев нурбек кадирович
-Масала. Инвентаризатсия ўтказишни амалга ошириш муддатларини кўрсатинг. 1-жадвал
Download 7.42 Mb.
|
Бухгалтерия ҳисоби масала Ўқув қўлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Обектнинг номи Рўйхатдан ўтказиш муддати
2-Масала. Инвентаризатсия ўтказишни амалга ошириш муддатларини кўрсатинг.
1-жадвал Вазифани бажариш учун маълумотлар
3-масала. Корхона кассасини инвентаризатсиялашда аниқланишича 5 000 000 сўм пул ва бош бухгалтерга 300 000 сўм берилгани тўғрисида тилхат мавжуд. Ундан ташқари, кассирнинг тасдиқлашича, кассада мавжуд пул маблағидан 250 000 сўми унинг шахсий маблағидир. Нақд пул маблағларини инвентаризатсиялаш натижаси проводкаларда қандай акс эттирилади? 4-масала. Инвентаризатсия ўтказиш натижасида ноутбук ишдан чиққанлиги аниқланди. Далолатнома тузилиб, унда ноутбук ишдан чиқишининг сабаби ва айбдор шахс кўрсатилди. Ноутбукнинг бошланғич қиймати 5 000 минг сўмни ташкил этади. Ҳисобланган амортизатсия суммаси 4 000 минг сўмга тенг. Ходим ишдан бўшаб кетганлиги учун ундан зарарни ундиришнинг иложи йўқ. Ноутбук ҳисобдан чиқарилганда, ундан келиб чиққан молиявий натижа қандай бўлади? Проводкаларда акс эттиринг. 5-масала. Инвентаризатсия ўтказиш жараёнида илгари бошқа корхонага текинга бериб юборилган мебел ҳисобдан чиқарилмагани аниқланди. Унинг бошланғич қиймати 7 000 минг сўм, ҳисобланган амортизатсия – 5 700 минг сўм. Мебелни ҳисобдан чиқаришни проводкаларда акс эттиринг. 6-масала. Инвентаризатсия ўтказиш пайтида проектор ҳисобга олинмаганлиги маълум бўлди. Корхона балансида яна бир проектор мавжуд, унинг бошланғич қиймати 3 000 минг сўм, ҳисобланган амортизатсия 1 500 минг сўм. Ҳисобга олинмаган активнинг бозор қиймати 2 500 минг сўмни ташкил этади, бозор қиймати аниқланганда унинг фойдали хизмат муддати ҳисобга олинган. Муомалаларни проводкаларда акс эттиринг. 7-масала. Инвентаризатсия ўтказиш натижасида омборда ҳисобга олинмаган станок борлиги аниқланди. Худди шундай станок корхона балансида ҳисобда турибди. Инвентаризатсия далолатномаси тузилган санада ҳисобда бор дастгоҳнинг бошланғич қиймати 20 000 минг сўм, эскириш 10 000 минг сўм. Станок бозор қиймати 18 000 минг сўмни ташкил этади. Станок кирим қилингандан сўнг тцехга фойдаланиш учун берилди. Муомалаларни проводкаларда акс эттиринг. 8-масала. Инвентаризатсия ўтказиш натижасида узатиш қурилмасининг ишдан чиққанлиги аниқланди. Қурилманинг бошланғич қиймати 19 000 минг сўмни ташкил этади, ҳисобланган амортизатсия 17 000 минг сўм, қайта баҳолаш бўйича салдо 1400 минг сўм. Келтирилган зарар ишчидан ундириб олинди. Муомалаларни проводкаларда акс эттиринг. Download 7.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling