Тошкент молия институти ризаев нурбек кадирович
Масала. Асосий воситаларни қайта бахолаш
Download 7.42 Mb.
|
Бухгалтерия ҳисоби масала Ўқув қўлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Топшириқ
- Баланс моддаси Счёт номи Қайта баҳолашдан аввалги баланс
- Топшириқ: Сотиб олинган ускуна амортизасияси бўйича доимий тафоутни аниқланг. «Асосий воситалар ҳисоби» мавзуси бўйича талабалар билимини “Чайнворд” усулида баҳолаш 3
- 8 Масала. Объект қурилиш харажатлари
- Харажат Изоҳлар Ер Бино
- Асосий воситаларнинг гуруҳларга бўлишнинг тасниф белгиларини аниқланг
- Номоддий активлар таркибига кирувчи обект, яни патент деганда нимани тушунасиз
2 Масала. Асосий воситаларни қайта бахолаш. Компания бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилган: Пул маблағлари-200.0, Тўланадиган счётлар-1000,0, Банк кредитлари-1000,0, Устав капитали-5000,0, Материаллар-200,0, Асосий воситалар-10000,0, Тақсимланмаган фойда-1500,0, Жамланган амортизасия-2000,0, Тайёр маҳсулот-100,0. Коеффисиент-1.5
Топшириқ: 1. Қайта бахолашдан аввалги бух балансини тузинг. 2. Қайта бахолашни амалга оширинг ва счётларда акс эттиринг. 3. Қайта бахолашдан кейинги бух балансини тузинг 2-жадвал
3 Масала. Компанияда асосий воситалар холати аудиторлик тешируви амалга оширилди (инвентаризасия) ўтказилди. Инвентаризасияда 1 дона принтер («Cанон» 3/1 маркали) ва 1та телевизор (ЛГ) йўқлиги аниқланган. Молиявий ҳисоботларда принтернинг дастлабки қиймати–1100000 сўм, эскириши 650000 сўм. Телевизорнинг эса бошланғич қиймати-700000 сўм ва эскириши- 250000 сўмни ташкил этади. Компаниянинг молиявий фаолиятига сезиларли зарар йетказганлигини ҳисобга олиб айбдордан принтернинг қийматини 1,2 баробар ундириб олишга қарор қилинган. Телевизор эса болалар боғчасига текинга бериб юбрганлиги аниқланган. Топшириқ: принтер ва телевизорни ҳисобдан чиқариш бўйича молиявий натижани аниқланг ҳамда бухгалтерия проводкаларини беринг. 4 Масала. “Бинокор” МЧЖ нинг 1-Сех биноси тўлиқ эскирганлиги учун бузиб ташланган. Бинонинг дастлабки қиймати-20.000.000 сўм, эскириш қиймати-20.000.000 сўм. Уни бузишдан фойдаланса бўладиган 3.700.000 сўмлик қурилиш материаллари олинган. Омборхона биносини бузишга қуйидаги харажатлар қилинган: Иш ҳақи-1.500.000 сўм, ЯИТ харажатлари-500.000 сўм, амортизасия харажатлари-300.000 сўм Топшириқ: Молиявий натижани аниқланг ва тегишли счётларда акс эттиринг, 5 Масала. Корхона бошқа корхонанинг устав фондига улуш сифатида дастгохни киритди. Унинг бошланғич қиймати-7.000.000 сўм. Эскириши-1.200.000 сўм. Дастгохнинг улуш сифатидаги шартнома қиймати-12.000.000 сўм. Топшириқ: Молиявий натижани аниқланг ва. тегишли счётларда акс эттиринг. 6 Масала. МЧЖ таркибидан корхона чиқиб кетади. Йиғилиш қарорига кўра МЧЖ уставига киритилган асосий воситалар қиймати-14.000.000 сўм. АВни муассисга қайтариб беришда унинг қолдиғи -8.000.000 сўм бўлган. Қайта баҳолаш салдоси мавжуд эмас. Ушбу вазиятда АВ қолдиқ қиймати бўйича қайтарилгани учун ҚҚС айланма нолга тенг бўлади. Топшириқ: Тегишли счётларда акс эттиринг. 7 Масала. Корхона 2020 йил декабрда 240000 сўмлик ускунани сотиб олади.Ушбу ускуна амортизасияланувчи активларнинг 2чи гуруҳига киритилган. Аммо корхона «Ҳисоб сиёсати»га асосан уни 4 йилда (4*12=48 ой) ҳисобдан чиқаришга қарор қилади. Бухгалтерия мақсадида амортизасиянинг «Кумулятив усули» ва солиқ мақсадида эса «Тўғри чизиқли усули» қўлланилади. Корхона ҳар йили 2000000 сўм тушумга эга бўлади. Харажатлари эса 1500000 сўмни ташкил этади. Бухгалтерия ва солиқ фойдаси бир ҳил яни 500000 сўмга тенг. Ставка 8%. Топшириқ: Сотиб олинган ускуна амортизасияси бўйича доимий тафоутни аниқланг. «Асосий воситалар ҳисоби» мавзуси бўйича талабалар билимини “Чайнворд” усулида баҳолаш 3-жадвал
8 Масала. Объект қурилиш харажатлари Ер участкаси бино қурилиши учун сотиб олинганда йерни сотиб олиш ва уни янги бинонинг қурилишига тайёрлаш бўйича ҳамма харажатлар йер қиймати сифатида қаралади. Қуйидаги харажатлар қайси счётларда акс эттирилиши керак? 4-жадвал
Амалий вазият: Компания қимматли қоғозларни бухгалтерия ҳисобини юритишни автоматлаштириш мақсадида янги дастурий таъминотни яратишни бошлади. Лойиҳанинг босқичлари: лойиҳалаштириш; амалга ошириш; техник хизмат кўрсатиш. Лойиҳа бошлангандан бери қуйидаги харажатларни амалга оширган (минг сўм): компания дастурчини қимматли қоғозлар бўйича семинарга юборди ва ўқиш учун 50.000 сўм тўлади; маркетинг бўйича мутахассис маҳсулот – дастурий таъминотга бўлган бозор талабини ўрганиш мақсадида бозорда тадқиқот ўтказган. Мазкур тадқиқотга қилинган харажатлар 40.000 сўм ташкил қилган; дастурни бошланғич нархи 250.000 сўм га баҳоланган; дастурни ишлаб чиқиш учун 6 ой керак бўлган. - мазкур дастурни яратган мутахассиснинг ойлиги 100.000 сўм унинг ўринбосарининг ойлиги эса 80.000 сўм. Жорий этиш жараёнида яна бир мутахассис жалб этилган ва унинг иш ҳақи 15.000 сўм бўлган. Жорий этиш этапи 1 ой; - компанияда дастурий таъминот яратилаётган давр учун давр харажатларини умумий харажатларнинг 35% миқдорида баҳолади. Аниқланг: Қуйидаги харажатларнирнг қайси бир: - номоддий актив қийматига - ёки харажатга олиб борилади Амалий вазият: Фирма минерал сув ишлаб чиқариш мақсадида қиймати 20000000 сўм бўлган патентни сотиб олди. Сотиб олиш чоғида маслахат ҳизматлар учун 250000 сўм харажат қилади. Бизнес режага кўра ушбу патентдан фойдаланган холда уч йил мобайнида маҳсулот ишлаб чиқарилади. Қадоқланган минерал сувлар миқдори (3 йилда) 4500000 дона (шундан 1йилда-2000000, 2 йилда-1500000 ва охирги йилда 1000000 дона) бўлиши керак. Топшириқ: 1.Патентни балансга олинг. 2.Унга ишлаб чиқариш усулида амортизасияни ҳисобланг ва счётда акс эттиринг. 3.Патентни балансдан чиқаринг. ТЕСТ САВОЛЛАРИ Асосий воситаларнинг гуруҳларга бўлишнинг тасниф белгиларини аниқланг? Бажарадиган вазифаси, об'ектлардан фойдаланиш даражаси ва натурал-моддий таркибига кўра Об'ектлардан фойдаланиш даражаси ва натурал-моддий таркибига кўра Хизмат муддати ва натурал-моддий таркибига кўра Бажарадиган вазифаси, хизмат муддатига кўра Номоддий активлар таркибига кирувчи об'ект, я'ни патент деганда нимани тушунасиз? бу юридик жиҳатдан тан олинган ва рўйхатга олинган мутлақ ҳуқуқдир. ишлаб чиқариш хўжалик фаолияти жараёнида фойда келтирувчи янги технологиядир маҳсулот ёки хизматларга оид берилган номлар, рамзлар ёки бошқа хил (аниқлаб берувчи) идентификасиялардир одатда давлат томонидан давлат мол-мулкидан (масалан, кабел' телевидениеси компанияси) фойдаланиш ҳуқуқига эгалик қилиш учун ёки коммунал хизматлар кўрсатиш ҳуқуқидир Download 7.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling