2.Бюджет жараёни: таърифи, босқичлари, вазифалари, иштирокчилари ва принциплари
Бюджет лойиҳасини тузиш (ишлаб чиқиш, яратиш), кўриб чиқиш (муҳокама қилиш), қабул қилиш (тасдиқлаш) ва ижро этиш, унинг ижро этилишини на зорат қилиш, ижроси ҳақидаги ҳисоботни тайёрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек, Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинишига тегишли бўлган давлат ҳокимият ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда бюджет жараёни иштирокчи-Мамлакатнинг давлат ва бюджет тузилиши (қурилиши), тегишли органлар ва юридик шахсларнинг бюджет ҳуқуқ лари билан белгиланади. Шунингдек, Мазмуни унинг мазмунини белгилашда бюджетни нима билан тузиш (ишлаб чиқиш, яратиш) тартиби, унинг меъёрий-ҳуқуқий ва ташкилий асоси, мамлакат бюджетини тузиш (ишлаб чиқиш, яратиш)нинг назарий ва услубий масалалари муҳим рол уйнайди.
Бюджет жараёнининг энг муҳим вазифалари
Мувозанатлаштирилган бозор сари кескин тараққиётга эришиш мақсадида барча моддий ва молиявий резервларни қидириб топиш
Алоҳида солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш-нинг башоратлари ва мақсадли дастурларига мувофиқ бюджет даромадлари ва уларнинг умумий ҳажмини аниқлаш
Бюджет жараёнининг муҳим вазифалари
(давоми)
Иқтисодиётдаги инфляцион тенденциялар ва пул-кредит таназзулини бартараф этишга, миллий пул бирлигининг барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган молиявий барқарорлаштиришнинг умумий дастурини бюджет билан мувофиқлаштириш
Иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган манбалар ҳисобидан бюджет дефицитига барҳам бериш ёки уни қисқартириш
Иқтисодий минтақалар, хўжалик соҳалари ва бюджетлар ўртасида давлат даромадларининг манбаларини қайта тақсимлаш йўли билан турли даражадаги бюджетларни баланслаштириш мақсадида бюджетли тартибга солишни амалга ошириш
Кенг кўламли барча ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг баланслилиги ва пропорционаллигини таъминлашга имкон берадиган истиқболли бюджетли режалаштиришнинг ролини ошириш
Солиқ мажбуриятларини бажаришда алоҳида фуқаролар даромадлари ва юридик шахсларнинг молиявий фаолиятлари устидан назоратни таъминлаш
Замонавий электрон ҳисоблаш техникаларидан кенг фойдаланиш асосида ва молиявий ҳисоб-китобларнинг автоматлаштирилган тизими орқали бюджетларни тузиш ва ижро этиш жараёнларини автоматлаштириш ва бошқалар
Do'stlaringiz bilan baham: |