ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ ВA ОЛИЙ ВA ЎРТA МAХСУС ТAЪЛИМ ВAЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
Сиртқи факултети, III-курс _______ гуруҳи талабиси
Хасанов Суннатулло Абдуҳалил ўғлининг
М У С Т А Қ И Л И Ш И
Тошкент-2021
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ҳамда «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида юридик ва жисмоний шахсларнинг тўлов ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китобларини амалга ошириш тартибини белгилайди, бундан бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси бўйича амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар мустасно.
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
1-сон картотека — тўлов муддатини кутаётган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақ;
2-сон картотека — муддатида тўланмаган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақ;
аккредитив — тўловчи томонидан тўланган ёки тўланиши лозим бўлган маблағ шартнома шартлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда, маблағларни олувчининг ҳисобига ўтказилишига доир банкнинг шартли мажбурияти;
акцепт — тўловчининг, тўлов унинг ҳисобидан амалга оширилишига розилиги ёки қарздорликни тан олганлиги;
операция куни — фармойишларни қабул қилиш ва уларга ишлов бериш амалга ошириладиган вақтнинг даври;
валюталаш санаси — тўлов ҳужжати асосида пул маблағларини олувчининг ҳисобварағига ўтказиш санаси;
масофавий хизмат кўрсатиш тизими (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) — электрон хизматлардан фойдаланиш учун тўлов хизматларидан фойдаланувчи ва ушбу хизматларни етказиб берувчи ўртасидаги алоқани таъминлайдиган телекоммуникация воситалари, рақамли ва ахборот технологиялари, дастурий таъминот ва ускуналар мажмуи;
Do'stlaringiz bilan baham: |