- Статистика мустақил ижтимоий фан сифатида оммавий ижтимоий воқеа ва ҳодисаларни миқдор томондан, сифат томони билан узвий боғлиқликда конкрет макон ва замонда ўрганади.
2-савол: Статистика тўғрисида тушунча ва унинг предмети - Юқоридаги таърифда статистика фани предметининг асосий 3 та хусусиятлари келтирилган:
- 1. Статистика ижтимоий воқеа ва ходисаларни ўрганади.
- 2. Уларнинг миқдор томонини сифат томонлари билан узвий боғлиқликда ўрганади.
- 3. У оммавий ижтимоий воқеа ва ҳодисаларни ўрганади.
2-савол: Статистика тўғрисида тушунча ва унинг предмети - Табиат қонуниятлари тажриба ва экспериментлар билан кўп такрорланувчан кузатишларда, кўпинча сунъий лаборатория шароитларида ўрганилади ва текширилади.
- Бундай усул ва методларни одатда ижтимоий қонуниятларни ўрганишда қўллаб бўлмайди. Чунки улар ривожланиш қонуниятларининг ўзига хос хусуситлари мавжуддир.
2-савол: Статистика тўғрисида тушунча ва унинг предмети - Ижтимоий ривожланиш қонуниятларини билиш учун жамият ҳаётининг кўп сонли фактларини йиғиш ва умумлаштириш ҳамда илмий абстракция ёрдамида уларнинг моҳиятини очиш ва текшириш лозим.
- Ушбу вазифа ижросини статистика ўз зиммасига олади. Статистика оммавий фактик материалларни маълум тарзда йиғади ва қайта ишлайди ва аниқ фактлардан иборат фундамент яратади.
2-савол: Статистика тўғрисида тушунча ва унинг предмети - Ижтимоий-иқтисодий статистиканинг билиш кучи - оммавий кузатиш ва фактларни умумлаштиришдан иборат.
- Статистика томонидан илмий қайта ишланган оммавий маълумотларни жалб қилмасдан жамиятнинг ҳолати ва ривожини текшириб бўлмайди.
- Шу сабабли статистика фан сифатида ижтимоий воқеа ва ҳодисаларни ўрганишда ўз тараққиётини топган.
2-савол: Статистика тўғрисида тушунча ва унинг предмети - Ижтимоий ҳаёт - ҳодиса ва воқеаларни сифат мазмуни билан бир қаторда миқдор томондан ҳам таърифланиши мумкин: катта-кичиклиги, тарқалиш даражаси, айрим қисмларнинг муносабатлари, вақт бўйича уларнинг ўзгариши ва ҳ.к.
- Ҳодисаларнинг миқдор томонлари уларга мос бўлган ҳажм, даража, миқдорий нисбатлар ва пропорциялар, ривожланиш суръатлари билан ифодаланиб, улар статистика томонидан ўрганилиши ёки ўрганилмаслигидан қатъий назар мавжуддир.
Do'stlaringiz bilan baham: |