Тошкент молия институти Статистика кафедраси Доц. Аббос Набихўжаев Маъруза мавзуси: “Макроиқтисодий барқарорлик”


-савол: Статистика тўғрисида тушунча ва унинг предмети


Download 0.55 Mb.
bet2/7
Sana02.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1146421
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1- мавзу Предмет ва метод 1

2-савол: Статистика тўғрисида тушунча ва унинг предмети

  • Статистика мустақил ижтимоий фан сифатида оммавий ижтимоий воқеа ва ҳодисаларни миқдор томондан, сифат томони билан узвий боғлиқликда конкрет макон ва замонда ўрганади.

2-савол: Статистика тўғрисида тушунча ва унинг предмети

  • Юқоридаги таърифда статистика фани предметининг асосий 3 та хусусиятлари келтирилган:
  • 1. Статистика ижтимоий воқеа ва ходисаларни ўрганади.
  • 2. Уларнинг миқдор томонини сифат томонлари билан узвий боғлиқликда ўрганади.
  • 3. У оммавий ижтимоий воқеа ва ҳодисаларни ўрганади.

2-савол: Статистика тўғрисида тушунча ва унинг предмети

  • Табиат қонуниятлари тажриба ва экспериментлар билан кўп такрорланувчан кузатишларда, кўпинча сунъий лаборатория шароитларида ўрганилади ва текширилади.
  • Бундай усул ва методларни одатда ижтимоий қонуниятларни ўрганишда қўллаб бўлмайди. Чунки улар ривожланиш қонуниятларининг ўзига хос хусуситлари мавжуддир.

2-савол: Статистика тўғрисида тушунча ва унинг предмети

  • Ижтимоий ривожланиш қонуниятларини билиш учун жамият ҳаётининг кўп сонли фактларини йиғиш ва умумлаштириш ҳамда илмий абстракция ёрдамида уларнинг моҳиятини очиш ва текшириш лозим.
  • Ушбу вазифа ижросини статистика ўз зиммасига олади. Статистика оммавий фактик материалларни маълум тарзда йиғади ва қайта ишлайди ва аниқ фактлардан иборат фундамент яратади.

2-савол: Статистика тўғрисида тушунча ва унинг предмети

  • Ижтимоий-иқтисодий статистиканинг билиш кучи - оммавий кузатиш ва фактларни умумлаштиришдан иборат.
  • Статистика томонидан илмий қайта ишланган оммавий маълумотларни жалб қилмасдан жамиятнинг ҳолати ва ривожини текшириб бўлмайди.
  • Шу сабабли статистика фан сифатида ижтимоий воқеа ва ҳодисаларни ўрганишда ўз тараққиётини топган.

2-савол: Статистика тўғрисида тушунча ва унинг предмети

  • Ижтимоий ҳаёт - ҳодиса ва воқеаларни сифат мазмуни билан бир қаторда миқдор томондан ҳам таърифланиши мумкин: катта-кичиклиги, тарқалиш даражаси, айрим қисмларнинг муносабатлари, вақт бўйича уларнинг ўзгариши ва ҳ.к.
  • Ҳодисаларнинг миқдор томонлари уларга мос бўлган ҳажм, даража, миқдорий нисбатлар ва пропорциялар, ривожланиш суръатлари билан ифодаланиб, улар статистика томонидан ўрганилиши ёки ўрганилмаслигидан қатъий назар мавжуддир.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling