Тошкент молия институти Статистика кафедраси Доц. Аббос Набихўжаев Маъруза мавзуси: “Макроиқтисодий барқарорлик”


-савол: Статистиканинг методологияси


Download 0.55 Mb.
bet6/7
Sana02.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1146421
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1- мавзу Предмет ва метод 1

4-савол: Статистиканинг методологияси

  • Иқтисодий ҳодисаларни ўрганишда статистика иқтисодий назарияга асосланади. У иқтисодий назариядан қиймат, меҳнат ҳақи, меҳнат унумдорлиги, ишсизлик, ялпи ички маҳсулот, фойда каби тушунчаларни ҳамда иқтисодий қонуниятларнинг моҳиятини билиб олади ва конкрет миқдор жиҳатдан белгилайди.
  • Бундан ташқари статистика макро ва микроиқтисодиёт, математика каби фанлар билан узвий боғлангандир. Масалан, турли танлама кузатишларни ўтказишда, тўпланган маълумотларни қайта ишлаш жараёнида математика методларидан кенг фойдаланади.

4-савол: Статистиканинг методологияси

  • Ижтимоий оммавий ҳодисаларнинг миқдори, сони, динамикаси ва шу кабиларни характерловчи статистик маълумотлар бошқа ижтимоий фанлар томонидан кузатилаётган ходисаларни назорат қилиш, у тўғрисида тегишли хулосалар чиқариш, конкрет шароитда муаян қонун ва қонуниятларни аниқлаш мақсадида жуда кенг, ҳар томонлама қўлланилади.
  • Демак, статистика аниқ ва шак-шубҳасиз фактлардан пойдевор яратади. Бундай пойдеворсиз ҳеч қандай фан бўлиши мумкин эмас.

5-савол: Статистика фанининг вазифалари

  • Статистиканинг асосий вазифалари - аҳоли сони, унинг таркиби, мамлакат иқтисодий салоҳияти, ишлаб чиқариш самарадорлиги даражаси, иш сифати ва аҳоли турмуш даражасини акс эттирувчи статистик маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, тахлил қилиш натижасида ўз вақтида, тезкор, аниқ маълумотларни ишлаб чиқишдан иборат.
  • Статистик маълумотлар фойданилмаётган ички резервларни очиб бериши ва илғор тажрибаларни оммалаштиришда фойдаланилиши мумкин.
  • Мамлакатимиз мустақилликка эришгач “Статистика тўғрисида” махсус қонун қабул қилинди. Унга кўра статистикада ошкоралик, аниқлик ва тезкорликни таъминлаш энг асосий вазифалардан бири қилиб белгиланган.

6-савол: Статистиканинг ташкил этилиши

  • Мамлакатимизда статистика тизими Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар статистика бошқармалари, туман (шаҳар) статистика бўлимлари ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар марказидан иборат.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling