Тошкент молия институти Статистика кафедраси Доц. Аббос Набихўжаев Маъруза мавзуси: “Макроиқтисодий барқарорлик”


-савол: Статистиканинг асосий тушунчалари


Download 0.55 Mb.
bet4/7
Sana02.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1146421
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1- мавзу Предмет ва метод 1

3-савол: Статистиканинг асосий тушунчалари

  • Статистика оммавий ҳодисаларни бир қанча белгилар бўйича текширади.
  • У ушбу характеристикаларнинг ўзгаришидаги ва оммавий маълумотларни умумлаштиришда намоён бўладиган қонуниятларни аниқлайди.
  • Бу – статистиканинг ўзига хос хусусиятларидан биридир.
  • Шу сабабли статистика - статистик тўплам, вариация (тебраниш), статистик қонуниятлар, катта сонлар қонуни каби категориялар билан иш юритади.

3-савол: Статистиканинг асосий тушунчалари

  • Статистик тўплам – бир сифат асосида бирлашган айрим бирликларнинг массаси бўлиб, улар бир қанча белгилар бўйича бир бирларидан фарқланади.
  • Масалан, айрим мамлакатлардаги аҳоли – тўплам бўлиб, у ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган айрим одамлардан иборат.
  • Бу одамлар бир биридан жинси, ёши, миллати, маълумоти ва бошқа кўпгина белгилари бўйича фарқланади.
  • Уларнинг умумий белгиси - бир мамлакатда истиқомат қилишидир.

3-савол: Статистиканинг асосий тушунчалари

  • Статистика бошқа ижтимоий фанлардан ўзининг билиш категориялари билан фарқланади. Масалан, иқтисодий назария фани жамиятнинг айрим томонларини товар, қиймат, пул, кредит ва бошқа категориялар ёрдамида ўрганса, статистика эса – жамиятни умумлаштирувчи кўрсаткичлар ёрдамида ўрганади.
  • Умумлаштирувчи кўрсаткичлар ва улар хақидаги таълимот - статистиканинг бош категориялар бўлиб ҳисобланади.

3-савол: Статистиканинг асосий тушунчалари

  • Қонуният деганда кўпинча ходисаларнинг такрорланиши, кетма-кетлик, изчиллик ва тартиб тушунилади.
  • Тўпламнинг айрим олинган бирлигида намоён бўлувчи қонуниятларни динамик қонуниятлар деб аталади.
  • Оммавий маълумотларни умумлаштириш йўли билан статистика аниқлайдиган қонуниятларни статистик қонуниятлар деб аталади.

3-савол: Статистиканинг асосий тушунчалари

  • Бу қонуниятларнинг ўзига хос хусусияти – улар тўпламдаги айрим ҳодисаларга, элементларга, бирликларга тегишли бўлмасдан, балки умумий тўпламга мансубдир.
  • Масалан, аҳоли саводлилигини ўзгариб боришидаги қонуниятни айрим кишиларни текшириш йўли билан аниқлаб бўлмайди. Бунинг учун ҳамма аҳолини ўрганиш керак.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling