- Статистик қонуният фақат статистик тўпламларда намоён бўлади.
- Статистик тўплам – маълум боғланишда бир хил сифатга эга бўлган ходисалар, элементлар, бирликлар тўпламидир.
- Бу тўпламдаги айрим бошланғич элементлар ёки индивидуал ходисалар тўпламнинг бирлиги бўлиб ҳисобланади.
3-савол: Статистиканинг асосий тушунчалари - Масалан, саноат тармоғида иш ҳақи билан меҳнат унумдорлиги ўртасидаги муносабат статистик жиҳатдан текширилиши керак бўлса, у ҳолда саноат корхоналари статистик тўплам, айрим олинган корхона эса, шу тўпламнинг бирлиги бўлиб ҳисобланади.
- Статистик қонуният намоён бўлиши учун тўплам мукин қадар кўп элементлардан, бирликлардан ташкил топиши керак. Бунга сабаб – катта сонлар қонунининг амал қилишидир.
3-савол: Статистиканинг асосий тушунчалари - Катта сонлар қонунининг моҳияти шундан иборатки – ҳодисалар тўплами қанчалик кўпроқ элементлардан ташкил топган бўлса, шунчалик унда индивидуал, тасодифий сабаблар билан боғлиқ бўлган ўзгарувчанликлар тўлароқ ўзаро ейишади ва натижада зарурий боғлиқликлар ва изчилликлар, умумий қонуниятлар аниқроқ юзага чиқади.
3-савол: Статистиканинг асосий тушунчалари - Масалан, мамлакатда ўртача ҳар 100 та туғилган чақалоқлар ичида 52 таси ўғил ва 48 таси қиз боладир.
- Лекин айрим оилаларда бу нисбат турличадир: ҳаммаси ўғил, ҳаммаси қиз ва ниҳоят ўғил ва қиз аралаш бўлиши мумкин.
- Юқоридаги мустаҳкам биологик қонун айнан катта сонлар қонунига амал қилишдагина намоён бўлади.
- Статистика фанининг назарий асослари бўлиб фалсафа ва иқтисодий назария ҳисобланади.
- Уларнинг қонун ва тамойилларига асосланиб статистика оммавий ижтимоий ҳодисалардаги миқдорий ўзгаришларни аниқлайди.
- Статистика фани учун фалсафанинг сифат, миқдор ва ўлчов, тасодиф ва зарурият, хусусийлик ва умумийлик каби категориялари ҳамда миқдор ўзгаришини сифат ўзгаришига ўтиш қонуни, зиддиятлар кураши ва бирлик қонуни катта аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |