Тошкент молия институти Статистика кафедраси Доц. Аббос Набихўжаев Маъруза мавзуси: “Макроиқтисодий барқарорлик”


-савол: Статистика тўғрисида тушунча ва унинг предмети


Download 0.55 Mb.
bet3/7
Sana02.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1146421
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1- мавзу Предмет ва метод 1

2-савол: Статистика тўғрисида тушунча ва унинг предмети

  • Статистика фани мустақил фандир, чунки у ўзининг предмети (ўрганиладиган объектига) ва хусусий методларига (ўрганиш қуролларига) эга.
  • Олимлар орасида статистиканинг предмети тўғрисида турлича қарашлар мавжуд.
  • Уларнинг баъзилари статистикани универсал фан, у ўрганадиган объект фақатгина ижтимоий ҳаётдаги оммавий ходисалар билан чекланиб қолмасдан, табиатдаги ходисалар ҳамдир, деб ҳисоблайдилар. Бу билан улар ижтимоий ҳаёт қонунлари билан табиат қонунлари ўртасида туб фарқ борлигини инкор этадилар.

2-савол: Статистика тўғрисида тушунча ва унинг предмети

  • Француз иқтисодчиси Дюма: “Статистика фан эмас, балки ўрганиш ва ифодалаш қуролидир”, деб ҳисоблайди.
  • Р. Фишер статистикани амалий математиканинг бир тармоғи деб фикр юритади.
  • Бошқа бир гуруҳ олимлар статистика ҳам фан, ҳам метод деб тасдиқлайдилар. Ижтимоий ҳаётдаги ходисалар унинг предмети бўлса, метод унга нисбатан кенг маънога эгадир, дейишади.

3-савол: Статистиканинг асосий тушунчалари

  • Статистика ижтимоий ҳодисаларнинг миқдорий характеристикаларини ўрганиб, уларни ўзининг кўрсаткичларида ифодалайди.
  • Бундан мақсад – ҳодисаларнинг меъёрларини кўрсатиш, миқдорий томонларнинг ўзгаришида ижтимоий ривожланиш қонуниятлари конкрет шароитда қай тарзда намоён бўлаётганлигини аниқлашдан иборатдир.
  • Лекин шунга қарамасдан, статистикада миқдор ва сифат диалектик боғлиқликда кўрилади.

3-савол: Статистиканинг асосий тушунчалари

  • Статистика рақамлар ёрдамида ифодалайдиган ижтимоий ҳодисаларнинг миқдорий характеристикалари - макон ва замонда фарқланади.
  • Масалан, аҳоли сони ва таркиби айрим шаҳарларда бир хил эмас, улар вақт давомида ҳам ўзгариб боради.
  • Бошқа сифат кўрсаткичлари: маҳсулот, меҳнат унумдорлиги, таннарх, фойда ва ҳ.к.лар ҳам доимий ўзгаришда бўлади.
  • Демак, статистик маълумотларнинг характерли хусусияти – уларнинг конкретлиги, вақт, макон ва тўплам ҳажмининг аниқлигидадир.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling