Тошкент молия институти Статистика кафедраси Доц. Аббос Набихўжаев Маъруза мавзуси: “Макроиқтисодий барқарорлик”


Download 0.92 Mb.
bet1/12
Sana18.06.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1574376
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1- мавзу

  • Халқаро статистика
  • Тошкент – 2023

1 мавзу

Режа:

  • 1. Халқаро статистиканинг предмети,
  • методи ва вазифалари.
  • 2. Халқаро статистиканинг шаклланиш
  • босқичлари.
  • 3. Глобал статистик тизимнинг ҳозирги
  • вақтдаги ҳолати.

1. Халқаро статистиканинг предмети, методи ва вазифалари

  • Халқаро статистика фани хорижий мамлакатларда содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг миқдор ва сифат томонларини ҳамда уларнинг иқтисодий фаолиятини ўрганади.

1. Халқаро статистиканинг предмети, методи ва вазифалари

  • Халқаро амалиётда иқтисодий фаолият деганда инсоннинг жамият ҳамда унинг айрим аъзолари эҳтиёжларини қондириш учун моддий неъматлар ва хизматлар яратишга қаратилган мақсадли фаолияти тушунилади.
  • Унга бепул бажариладиган уй хизматлари, хобби ва ноқонуний фаолиятдан ташқари барча фаолият турлари киради.

1. Халқаро статистиканинг предмети, методи ва вазифалари

  • Ишлаб чиқариш омиллари сифатида меҳнат (1), ер ва табиий бойликлар (2), капитал (3) ва тадбиркорлик фаолияти (4) қатнашади.

1. Халқаро статистиканинг предмети, методи ва вазифалари

  • Кўрсатиб ўтилган ҳар бир омил ўз даромадига эгадир: меҳнат – меҳнат ҳақи кўринишида, ер эгаси – рента, капитал эгаси – фоиз ва дивидендлар, товар ва хизмат ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркор – фойда кўринишида даромад олади.

1. Халқаро статистиканинг предмети, методи ва вазифалари

  • Жамият, аҳолининг умумий сонидан келиб чиқиб, меҳнат салоҳиятига эгалик қилар экан, меҳнатга лаёқатли аҳоли сони ва унинг сифати билан характерланади.
  • Меҳнат салоҳиятининг асосий кўрсаткичлари сифатида фаол, иш билан банд ва банд бўлмаган аҳоли сони ҳамда фаоллик ва ишсизлик коэффициентлари хизмат қилади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling