Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 1.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/48
Sana24.12.2022
Hajmi1.07 Mb.
#1050371
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   48
Bog'liq
boshqaruv hisobida byudjetlashtirish

 
 
8
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
9
www.uzpaxta.uz
Бошқарув ҳисоби 
Бошқарув ҳисоби таркиби 
Ахборот таъминоти 
Стратегик 
прогнозлаш-
тириш 
Трансферт 
баҳони 
шакллантириш 
Сегментар 
ҳисоб ва 
ҳисобот 
Ҳаражатларни ҳисобга 
олиш ва таннархни 
калькуляциялаш 
Бюджет-
лаштириш 
Тамойил-
лари 
Функция-
лари 
Объекти 
Вазифалари 
Методлари 
Предмети 
Мақсади 


15 
2-жадвал
Хорижий корхоналарда бошқарув ҳисобини ташкил этиш вариантлари
10
 
 
В
ариант
лар
Вариантларнинг мазмуни 
Қўлланила-
диган 
мамлакатлар 
Мус
та
қил
Бошқарув ҳисоби махсус акс эттирувчи счётлар орқали молиявий 
ҳисобдан ажратиб юритилади. Харажат ва натижаларни ҳисобга олиш 
учун синтетик 
счётлар, 
субсчётлар 
ва аналитик 
счётлардан 
фойдаланилади. Бошқарув ҳисобида молиявий ҳисобни бошқарув ҳисоби 
билан боғловчи махсус счётлар қўлланилади. Мазкур вариантда 
харажатларнинг иқтисодий элементлари, даромадларни фаолият турлари 
кесимида ҳисобга олиш молиявий ҳисобда, харажатларни калькуляция 
моддалари, даромадларни ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари 
кесимида ҳисобга олиш бошқарув ҳисобида амалга оширилади. Учта 
тоифадаги счётлар: молиявий ҳисоб, бошқарув ҳисоби ва балансдан 
ташқари счётлардан фойдаланилади. Харажат ва даромадлар ҳисоби 
«харажатлар–маҳсулот ҳажми» усули асосида амалга оширилади. Бунда 
бошқарув ҳисоби билан молиявий ҳисобнинг ўзаро алоқаси махсус 
боғловчи счётлар орқали амалга оширилади. Ушбу счётларга даромад ва 
харажат счётлари киради ва улардаги айланмалар бошқарув ҳисобини 
тегишли счётларига ўтказилади. Бошқарув ҳисоби счётлари билан 
молиявий ҳисобнинг назорат счётлари корреспонденцияси натижасида 
корхонада молиявий ва бошқарув ҳисоблари тизим-остиларни ажратган 
холда интеграллашган бухгалтерия ҳисоби юритилишига эришилади.
Франция, 
Бельгия 
ва Лотин 
Америкаси 
ҳамда 
Африка 
давлатлари 
Ав
тон
ом
Мазкур 
вариантда 
харажатларнинг 
иқтисодий 
элементлари, 
даромадларни фаолият турлари кесимида ҳисобга олиш молиявий 
ҳисобда, харажатларни калькуляция моддалари ва даромадларни ишлаб 
чиқариладиган маҳсулот турлари кесимида ҳисобга олиш бошқарув 
ҳисобида амалга оширилади. Учта тоифадаги счётлар: молиявий ҳисоб, 
бошқарув ҳисоби ва балансдан ташқари счётлардан фойдаланилади.
Харажат ва даромадлар ҳисоби «харажатлар – маҳсулот ҳажми» усули 
асосида амалга оширилади, меъёрлар ва улардан четланишлар бўйича 
харажатларни ҳисобга олиш қўлланилиши мумкин. Бошқарув ҳисоби ва 
молиявий ҳисоб автоном ҳисобланади ҳамда улар ўртасидаги ўзаро алоқа 
тезкор равишда тизим ва бухгалтерия ҳисоби счётларидан ташқарида 
амалга оширилади. Жуфт назорат счётлари (ойна счётлар, счёт-экранлар) 
қўлланилади. Улар ёрдамида молиявий ва бошқарув ҳисоби айланмалари 
ажратилади.
АҚШ, 
Канада, 
Германия 
Тез
кор
Ушбу вариантда харажат ва даромадлар молиявий ҳисобда ҳисобга 
олинади. Бошқарув ҳисоби бухгалтерия ҳисобининг счётлари тизими 
ишлатилмасдан ташкил қилинади (бошқарув ҳисоби тезкор ҳисоб билан 
бирлаштирилади). Махсус боғловчи счётлар қўлланилади ва улар орқали 
хўжалик жараёнлари ҳақидаги маълумотлар бир тизим-остидан 
иккинчисига ўтказилади. Маълумотларни бир тизимдан бошқасига 
ўтказиш махсус ўтказувчи счётлар орқали амалга оширилиши мумкин ва 
мазкур счёт ҳисобот даврида ёпилади ҳамда қолдиққа эга бўлмайди. 
Европа 
Иттифоқи 
давлатлари 
И
нт
ег
рал
Бошқарув ва молиявий ҳисоблар умумий бухгалтерияда ягона счётлар 
режасини қўллаган ҳолда юритилади. 
Россия 
10
Муаллиф томонидан мазкур муаммога оид манбаларни таҳлил қилиш асосида тузилган.


16 
Бошқарув ҳисоби иқтисодий фаолият учун янгилик ҳисобланганлиги 
боис амалиётда мазкур соҳа билан шуғулланувчиларни иқтисодчи деб 
аташади. Бу ном мазкур касбнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ изоҳлаб 
бермайди. Шунингдек, касбларнинг умумий классификаторига «бошқарув 
ҳисоби бухгалтери» касб сифатида киритилмаган. Бу эса унинг касбий ва 
ҳуқуқий мақоми ноаниқлигига ҳамда фаолият доирасининг кенг ва чегарасиз 
бўлишига олиб келмоқда. Шу боисдан, мамлакатимизда ҳам жаҳон 
амалиётидаги каби бошқарув ҳисоби соҳасида фаолият юритувчи 
мутахассисларни 
«бухгалтер-аналитик» 
деб 
номлаб, 
уни 
касблар 
классификаторига киритиш зарур. Бухгалтер-аналитик бошқарув ҳисоби 
бухгалтери касбининг хусусиятлари ва фаолияти мазмунини тўлиқ ёритиб 
беради. 
Тадқиқотда бухгалтер-аналитик нафақат харажатларни ҳисобга олиш, 
балки режалаштириш, истиқболни прогнозлаш, таҳлил этиш, контроллинг
фаолиятни мувофиқлаштириш билан ҳам шуғулланиши, энг муҳими, оддий 
ҳисоб ходими даражасидан стратег, инноватор, креатив фикрловчи 
мутахассис даражасига кўтарилиши, ҳисоб жараёни билан корхонанинг 
корпоратив бошқаруви узвийлигини таъминлаши зарурлиги илмий 
асосланган.
Диссертациянинг «Бошқарув ҳисобининг муҳим таркибий қисми 

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling