Тошкент молия институти
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий таянч тушунча ва атамалар
- Такрорлаш ва мунозара учун саволлар
- X боб. ИҚТИСОДИЙ ФАНЛАРНИ ЎРГАНИШДА ТАДҚИҚОТ ВА МУНОЗАРА МЕТОДИ 1§. Иқтисодий фанларни ўрганишда тадқиқот методи ва унинг бошқа услублардан
Методнинг камчиликлари:
• Реалликни ҳаддан ташқари соддалаштиришга олиб келиши, натижада олинган билимни ҳаётда қўллаш нисбатан қийин, фойдаси кам бўлиши мумкин. • Вақтдан самарасиз фойдаланиш. • Мавзу бўйича унинг мазмунини ифодалайдиган ўйин тайёрлаш қийин. • Ўйинга тайёргарликка кўп вақт кетиши. • Талабаларни доимо зарур даражада назорат қилиб туриш қийин. Умуман олганда, методнинг камчиликларидан афзаллик томонлари кўпроқ. Дарс жараёнида барча мавзуларда қўллашнинг иложи йўқ, бунинг ҳожати ҳам йўқ. Лекин муҳокама қилинаётган саволга мос мавзуларда ўйинлар тайёрлаш зарур. Асосий таянч тушунча ва атамалар Моделлаштирувчи ўйин, имитацион ўйин, амалий ўйин, рол ўйинлари, ўйиннинг дидактик мақсади, ўйиннинг тарбиявий мақсади, ўйин босқичлари, мўлжалга олиш фазаси, ўйинни ўтказишга тайёргарлик, ўйинни ўтказиш, ўйинни муҳокама қилиш, ўйинни танлаш. Такрорлаш ва мунозара учун саволлар: 1. Дарс ўтиш методлари орасида моделлаштирувчи ўйин методи, сизнингча, қайси жиҳатлари билан ажралиб туради? 2. Ўйин асосида дарс ўтишда қандай мақсадлар кўзланади? 3. Моделлаштирувчи ўйин шартли равишда қандай шаклларга бўлинади? Уларни сизнингча, фарқи борми ёки йўқ? 4. “Картошка бозори” ўйини билан танишдингиз. Шундай ёки шунга ўхшаш ўйин методини қўллаб дарс ўтказа оласизми? 5. Танлов асосида ўйин дарс ўтишга қандай қарайсиз? Ёки уни дарсдан ташқари вақтда ўтказган маъқулми? 6. Методнинг асосий афзалликлари ва камчиликларини айтиб бера оласизми? 164 X боб. ИҚТИСОДИЙ ФАНЛАРНИ ЎРГАНИШДА ТАДҚИҚОТ ВА МУНОЗАРА МЕТОДИ 1§. Иқтисодий фанларни ўрганишда тадқиқот методи ва унинг бошқа услублардан фарқи Иқтисодиётни ўрганишда тадқиқот методини қўллаш талабаларнинг пухта билим олишларига катта ёрдам беради. Сабаби, иқтисодиёт доимо кишиларни олдига танлов муаммосини қўяди, чунки ресурслар чекланган, уларни бир мақсаддагина ишлатиш мумкин, уни иккинчи мақсадда ишлатиб бўлмайди. Масалан, ерга уй қурилса, энди у ерга экин экиб ёки йўл қуриб бўлмайди. Бунинг учун уйни бузиш керак. Дарс беришнинг бу методи олдига икки мақсад қўйилади: 1. Мавзунинг мазмунини ўзлаштириш ва илмий методлардан фойдаланишни ўрганиш; 2. Ахборотлар, далиллар, маълумотлар асосида тадқиқот ўтказиш жараёнида қатнашиш орқали талабаларни ахборот тўплаш ва уни устида ишлаш, хулоса чиқариб, баҳолашга ўргатиш. Тадқиқотчилик қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: • тадқиқотга оид далиллар, ҳодисалар моҳияти, уларнинг алоқадорлик ва нисбатларини аниқлаш; • тадқиқот доирасини, уни рўёбга чиқариш йўлларини аниқлаш; • тадқиқот мақсадини белгилаш ва мувофиқ равишда вазифаларни аниқлаш; • тадқиқот ўтказиш режасини тузиш; • тадқиқотни амалга ошириш; • тадқиқот ечимининг тўғрилигини амалда исботлаш. Тадқиқот методи асосида дарс ўтиш индуктив ва дедуктив мантиққа таяниши мумкин. Тадқиқотнинг дедуктив методга асосланиши иқтисодиётда қатор тайёр қоида, қонунлар мавжудлиги, улардан қўйилган муаммоларни ечишда фойдаланса бўлишига таянади. Бу қонун, қоидалар талабаларга зарур ахборотни кераксиз маълумотлардан ажратишга ёрдам беради. Тадқиқот жараёнида изланишни тўғри йўлдан боришига кўмаклашади. Индуктив методни қўллаш ёрдамида талабалар маълумот, ахборотга асосланиб, иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ҳақида янги илмий тахмин (гипотеза)ларни илгари суриши ёки илгари билдирилганларини текшириб кўриши мумкин. Бунда, бир муқобил қиймат иккинчиси билан солиштирилади. Шунинг учун кишиларнинг хаттиҳаракати қандай бўлишини ва маълумотларни синчковлик билан ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Бунга тадқиқот услуби орқали эришиш мумкин. Бу услубнинг бошқа методлардан фарқи, у талабаларни фикр юритиши юқори даражада бўлиши, бор интеллектуал қобилиятларини ишга солишни талаб қилади. Таниқли америкалик мутахассис Бенжамин Блум 1 тавсия қилган билишнинг олти босқичининг энг юқори босқичига тўғри келади. У баҳолаш бўлиб, баҳолашни уддасидан чиқиш учун олган билимини ёдга тушириш, қўйилган масалани тушуна билиш, қўллай олиш, таҳлил қилиш, синтез қилишни билиши, турли вариантларни таққослаши, охироқибат хулоса чиқара оладиган даражада билимга эга бўлиши керак. Шунинг учун ҳам бу услубни талабаларнинг тайёргарлиги, фаоллигини таъминлаш, билим даражасини ошириш асосида барча гуруҳларда қўллаш мумкин бўлади. Бунинг учун талабаларни ахборот тўплаш, мустақил равищда адабиётларни ўқиб, жадвал ва графиклардан фойдаланишни ўрганишларини кузатиш, аниқлаш ва бу кўникмаларни ҳосил қилишлари учун ёрдам 1 Benjamin Bloom et al., eds., Taxonomy of Educational Objectives, Handbook J: Cognitive Domain (New York: Mk Kay, 1956). 165 бериш керак. Методни қўллаш учун ўқитувчи пухта тайёргарлик кўриши керак: 1. Дарсда талабаларни қизиқтирадиган савол ёки масала қўйилади. 2. Ўқитувчи талабаларга биронбир гипотеза таклиф қилиши ёки талабаларнинг ўзлари муҳокама қилаётган масаланинг ечимини мумкин бўлган вариантларини таклиф қилишлари, тушунтиришлари лозим. 3. Талабалар маълумотлар, ахборотлар тўплашади. Мустақил равишда адабиётлар ўқиб, жадвал, график, видеофильм ва бошқаларни ўрганиб, шахсан тадқиқот ўтказади ёки дарсда тадқиқот ўтказишда қатнашади. 4. Олинган маълумотлар асосида қўйилган масала бўйича хулоса чиқарилади. 5. Айтилган гипотеза тўғрими ёки йўқлиги, аниқланади. Нотўғри бўлса чиқарилган хулоса бўйича янги таъриф берилади. Иқтисодий масалалар, муаммоларни тадқиқ қилищда дедуктив тахминлар кенг қўлланилади. Улар масалани, муаммони ечишда одамларнинг саъйҳаракати қандай бўлиши мумкин, улар нимани танлашлари мумкин, бунинг сабаби нимада эканлигини тушунишга ёрдам беради. Бу тахминлар одамларнинг иқтисодий фикрлаш тарзини қандай кечиши мумкинлиги, у нималарга боғлиқлигини англай билишимизга боғлиқ. Тадқиқот ўтказишда ана шу тахминлардан фойдаланамиз. Улар асосида хулоса чиқарамиз. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling