Тошкент молия институти
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
Иқтисодий фикрлашни шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун ўқувчиталабалар иқтисодий кон цепцияларни билишлари зарур. Улар ўқувчи, талабаларни кенг қамровли иж тимоийиқтисодий муаммоларни аниқ ва изчил тассаввур килиш, фикр юритишларига ёрдам беради. Иқтисодий концепцияларни тушуниш, реал ҳаётда қўллашни ўрганиш учун энг қулай методлардан бири «Иқтисодий парадокслар 1 ва топишмоқлар танлови» ҳисобланади. Танловнинг мақсади: Ўқувчи, талабаларни маҳаллий ёки миллий иқтисодиёт миқёсидаги мисоллардан фойдаланиб, иқтисодий парадоксларни ўйлаб топиш ва ишлаб чиқиш маҳоратларини аниқлаш. Танловни қуйидаги вариантларда ўтказиш мумкин: 1. Ўқувчи, талабаларга иқтисодий парадоксларни топиб, тайёрланиб келиш уйга вазифа қилиб берилади. Улар уйда парадоксларни ўз жавоб варианти билан тайёрлаб келиб, танлов ҳайъати ҳукмига ҳавола килишади. 1 Парадокс (юнонча paradoxos – кутилмаган, ғалати) – кўпчилик томонидан қабул этидган анъанавий фикр, тажрибага ўз мазмуни, шакли билан зид бўлган, кутилмаган мулоҳаза. Ҳар қандай парадокс «шубҳасиз тўғри» (асослими, асоссизми, бундан қатъий назар) ҳисобланган у ёки бу фикрни инкор этишдай кўринади. Антик философияда ҳар қандай ғалати, оригинал фикрни ифодалаш учун ишлатилган. Иқтисодий парадокслар ва топишмоқлар танлови 242 2. Ўқувчи, талабалар иқтисодий парадокслар ва уларнинг жавоб вариантларини ҳайъатга топширишгач, танловда «Иқтисодий ринг» ташкил этилади. Бунда ўқувчиталабалар командаларга бўлинишади.. Командалар конкурснинг бошқа қатнашчилари тайёрлаган парадоксларга жавоб беришади. Командалар парадоксларни маъносини тушунтириб, ўз жавобларини беришади. 3. Ўқитувчи ёки ҳайъат аъзолари конкурс қатнашчиларига иқтисодий парадоксларга ўз жавоб вариантларини беришни таклиф қилишади. Ҳайъат вазифани бажариш сифати ва рақибларнинг савол, жавобига кўра командаларни баҳолайди. Ҳайъат аъзолари иқтисодий парадокслар ва топишмоқларни баҳолашлари учун унинг мезонлари ишлаб чиқилиб, уларга тарқатилади. У қуйидагича бўлиши мумкин. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling