Тошкент молия институти


Халқаро стандарт ва рақобатбардошлик


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet252/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Халқаро стандарт ва рақобатбардошлик. Ривожланган хорижий давлатларда 
ўрганилаётган ана шу фан бўйича амалда бўлган ўқув дастурлари билан таққослаш, 
мунозара қилиш, тажриба алмашиш асосида, ривожланаётган мамлакатларга нисбатан 
илғорликни таъминлашга қаратилиши зарур. 
Дастурда фаннинг номи. 
Моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ҳамда давлат таълим стандартларига, меҳнат 
бозори талабига мувофиқ равишда фанни ўқитишдан асосий мақсад, шу фан ўқувчи, 
талабаларда қандай билим ва кўникма шакллантириши кўрсатилади.
Дастурлар икки: намунавий ва ишчи ўқув дастурларига ажратилади.
Намунавий ўқув дастури фанни ўрганишдан қўйилган мақсад, фаннинг асосий 
мазмуни, бажарадиган вазифаларини ифодалайди. Намунавий ўқув дастури таркибий 
жиҳатдан ўз ичига: кириш, асосий қисм: маъруза, семинар, тажриба дарслари ва мустақил 
иш учун кўрсатмалар, курс ишлари бўйича кўрсатмалар, тавсия этиладиган адабиётлар 
рўйхатини олади.
Намунавий дастур давлат таълим стандартларига ўзгартиришлар киритилган 
тақдирда ёки ўзга ҳолларда 3 йилда бир марта қайта ишлаб чиқилиши ва қабул қилинган 
тартибга асосан қайта экпертиза ва тасдиқдан ўтиши зарур.
Намунавий ўқув дастури тасдиқланган ва рўйхатга олинган кундан бошлаб амалга 
киритилади.
Намунавий дастур асосида ишчи ўқув дастури ишлаб чиқилади.
Ишчи ўқув дастурида намунавий дастурдан фарқли равишда фан бўйича мавзулар 
режаси қисмида мавзулар номи, ажратилган жами соатлар, дарс ўтиш, машғулот турлари: 
маъруза (назарий), семинар (амалий машғулот), мустақил ишга ажратилган соатлар 
жадвал тарзида келтирилади. 
Маъруза машғулоти ҳамда семинар машғулоти мавзуларида ҳар бир мавзуда 
ўрганилиши зарур бўлган мавзунинг ўқув максадидан келиб чиқиб, қисқача мазмуни 
берилади. Мавзуни ўрганиш ва ўзлаштириш учун зарур бўлган адабиётлар рўйхати 
рақамларда ифодаланади. 
Шу фанни ўқитиш бўйича лозим бўлган ўқув воситалари, кўргазмали намойиш 
материаллари, ўқув фильмлари ва бошқа дидактик материаллар рўйхати келтирилади. 
Дастурнинг «ўзлаштиришни назорат қилиш» қисмида, фанни ўзлаштириш бўйича 
баҳолаш методлари ва шакллари кўрсатилади. 
«Фойдаланилган адабиётлар» қисмида ўқувчиталабалар томонидан фанни ўрганиш 
ва ўзлаштириш учун лозим бўлган адабиётлар рўйхати берилади.
Ишчи ўқув дастурига мувофиқ равишда машғулот(семинар дарслари) режаси, 
мустақил ишлар ва ўқув комплекси таркибига кирувчи бошқа ишлар ишлаб чиқилади. 


294
Фаннинг ҳар бир мавзуси бўйича қўйилган мақсад, мавзунинг хусусиятидан келиб 
чиққан ҳолда дарс ўтиш методини ўқитувчининг ўзи танлайди. 
Шундай қилиб, ҳар бир фан бўйича ўқувуслубий мажмуа ишлаб чиқилади. 
Ўқувуслубий мажмуа – бу ягона методология бўйича ўрганиладиган фаннинг 
мазмуни ва унинг хусусиятларига кўра ўқитишни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган 
таълим мазмунини ва ўзлаштириш жараёнини амалга оширишда қатнашувчи барча 
воситаларни ўз ичига олади. 
Ўқувуслубий мажмуанинг таркиби қуйидагиларни амалга оширишга қаратилган: 
• таълимнинг мақсади (ўқитишдан мақсад нима? нима учун ўқитамиз?); 
• таълимнинг мазмуни (нимани ўқитамиз? нимани ўргатамиз?); 
• таълим методлари (қандай қилиб ўқитамиз?); 
• таълим воситалари (нималар орқали, қандай воситалар орқали ўқитамиз?). 
Ўқувуслубий мажмуанинг компонентлари вазифаларни энг маъқул тарзда, яъни энг 
оптимал вариантини аниқлаш муаммоси мажмуанинг тузилишини танлаш билан узвий 
боғлиқ. Ўқувуслубий мажмуанинг тузилишига боғлиқ равишда унинг компонентлари
вазифалари ҳам ўзгариб боради.
Ҳозирги пайтда ўқувуслубий мажмуа таркиби: 
1. Фан бўйича намунавий дастур. 
2. Фан бўйича ишчи – ўқув дастури.
3. Технологик харита.
4. Дарс ўтиш календарь режаси.
5. Семинар дарслари режаси. 
6. Маърузалар матни. 
7. Асосий таянч тушунчалар. 
8. Масала машқлар, тестлар. 
9. Фан бўйича оралиқ, жорий, якуний баҳолаш мезонлари. 
10. Ёзма ишларни баҳолаш мезонлари. 
11. Фан мавзулари бўйича тайёрланган слайдлар, чизмалар ва бошқа намойиш 
этилувчи материаллар. 
12. Амалий иш ўйинлари. 
13. Курс иши мавзулари. 
14. Реферат мавзулари. 
15. Битирув малакавий иш мавзулари. 
16. Ёзма иш саволлари ва бошқалардан иборат.
Фаннинг хусусиятлари ва қўйилган мақсаддан, мутахассисларни тайёрлашда 
фаннинг тутган ўрнидан келиб чиққан ҳолда мазкур рўйхат қисқариши ёки қўшимчалар 
қўшилиши мумкин. 
Масалан, битирув малакавий иш мавзулари фақат мутахассислик фанлари бўйича 
қўшилади. Ўқувуслубий мажмуа албатта фанни ўрганишдан қўйилган асосий ва қўшимча 
мақсадларни тўла амалга оширилишига катта ёрдам беради. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling