Тошкент молия институти


– кичик гуруҳ учун топшириқнинг жавоби


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet269/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

4 – кичик гуруҳ учун топшириқнинг жавоби 
Корхона тақсимланмаган фойдадан 100.000 сўм резерв фондига ўтказса, резерв 
капиталимиз 50 + 100.000 = 150.000 сўм бўлиб, 100 мингга кўпаяди, тақсимланмаган 
фойдамиз эса 100 мингга камаяди. 200.000 – 100.000 = 100.000 сўм, умумий баланс 
суммаси ўзгармайди.
Таъсисчиларнинг устав капиталига улуш сифатида киритган 500.000 сўмлик 
машина жиҳозлари туфайли асосий воситалар қиймати 500 минг сўмга кўпайиб, 600 
минг сўм + 500 минг сўм = 1100 минг сўмга етади. Баланснинг умумий суммаси 1500 
минг сўм бўлади. 
Баланс 
Актив
Пассив 
Маблағлар 
тури 
ва 
уларнинг жойланиши
Сумма
Маблағлар манбаи ва уларнинг 
тайинланиши
Сумма
Асосий воситалар
1100.000 
Устав капитали
700.000 
Ишлаб – чиқариш 
захиралари
100.000 
Резерв капитали
150.000 
Ҳисоб – китоб счёти 
100.000 
Тақсимланмаган фойда
100.000 
Тайёр маҳсулот 200.000 
Муассислар устав капитали 
бўлимлар бўйича қарзлари
550.000 
Жами: 1500000 
Жами: 1500000 
Дарс жараёнида ана шу методларни қўллашни ақциз солиғини ҳисоблаш ва уни 
ҳисобварақларда акс эттириш мисолида ҳам кўриб чиқайлик. 
Акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби мавзусида дарс ўтишда аввало 
кўргазмали ва тарқатма материаллар тайёрлашга алоҳида эътибор беришимиз керак.
Бунда биз дастлаб талабаларни акциз солиғини солиқ тизимида тутган ўрнини 
кўрсатадиган 
жадвал 
билан 
таништиришимиз 
мумкин. 
Сўнгра 
Ўзбекистон 
Республикасида ишлаб чиқариладиган акцизланадиган товарларга акциз солиғи 
ставкалари билан таништириш лозим. Бу ставкалар бўйича тарқатма материаллар 
тайёрланади. Тарқатма материал Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси 
томонидан чоп этилган «2005 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга 
солиқ солиш тартибидаги ўзгартиришлар тўплами» бўлиб, унинг 3639 бетларида 
«Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган акцизланадиган товарлардан акциз 
солиғи ставкалари» берилган. 
Ундан ташқари акциз солиғи бўйича имтиёзлар ва акциз солиғини тўлаш муддати 
тартиби бўйича кўргазмали ва тарқатма материаллар тайёрланади. 
Агар гуруҳда 20 та талаба бор десак, у ҳолда 5 та талабадан 4 та кичиқ гуруҳ ҳосил 
қилиш мумкин. 
Бу кичик гуруҳларга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган акцизланадиган товарлар 
бўйича акциз солиғини ҳисоблаш топширилади. Бунинг учун кичик гуруҳларга 
мураккаблик даражаси тенг бўлган масала, машқлар тарқатилади. Топшириқ билан бирга 
акциз солиқлари ставкаси бўйича тарқатма материал берилади. Талабалар ўзлари учун 
зарур маълумотларни «2005 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга 
солиқ солиш тартибидаги ўзгартиришлар тўплами»ининг 3639 бетларидан танлаб 
олишлари уқтирилади.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling