Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet304/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Эссе ёзиш методи муаллифнинг индивидуал позициясини, дунёқарашини алоҳида 
ажратиб кўрсатиш орқали эркин ёзма баён қилишга йўналтирилган, талабаларни 
иқтисодий фикр юритиш ва уни ёзма равишда ифодалашга ўргатадиган ва уларнинг 
билимини баҳолашда қўлланиладиган метод. 
Эътиқод шахс амал қиладиган билим, тамойил ва идеалларнинг ҳаққонийлигига 
қалбан ва асосли ишонч билан боғланган, унинг атрофмуҳитга ҳамда ўзининг 
хаттиҳаракатларига бўлган субъектив фаолияти.
Якунловчи давлат аттестацияси – бакалавр ёки магистр даражасига қўйиладиган 
малака талабларига мувофиқ ҳолда маълум талаб ва тартиблар воситасида (фанлар бўйича 
давлат аттестацияси, битирув малака иши ёки магистрлик диссертацияси ҳимояси) 
битирувчи томонидан таълим дастурининг бажарилиши сифатини баҳолаш.
Яхлитлик педагогик жараённинг синтезлашган сифати бўлиб, унинг олий 
даражадаги тараққиётини, ундаги субъектлар, объектлар фаолиятини бир бутунлигини 
таъминловчи жараён. 
Яхлит педагогик жараён тарбия жараёнида таълим ва таълим жараёнида тарбия 
беришнинг ўзаро сингиб кетган, яхлит ҳолга келган жараёни. 
Ўзлаштириш – 1) ўзига сингдириш, тушуниш, билиш; 2) муайян билим, кўникма, 
малакаларни эгаллашга қаратилган жараён; 3) ижтимоий тажриба натижалари билан 
шахсий тажриба натижаларини қўшилиши. 
Ўйин фаолиятнинг бир тури бўлиб, ижтимоий табақаларни ўзлаштириш ва бунёд 
этишга, ўз хаттиҳаракатларини такомиллаштиришга қаратилган бўлади. 
Ўзўзини баҳолаш шахснинг ўз психологик сифатлари, хулқи, ютуқлари ва 
муваффақиятсизликлари, қадрқиммати, камчиликларини баҳолай олиши. 
Ўқитиш ўқитувчининг таълим олувчининг билиш фаолиятини бошқаришга 
қаратилган фаолияти. Ўқитиш: 1) таълимнинг ўзига хос усули бўлиб, шахсга назарий ва 
амалий билимлар бериш жараёнида унинг ривожланиши таъминланади; 2) ўқувчи ва 
ўқитувчи, ўқувчининг бошқа ўқувчилар билан алоқаси натижаси ўлароқ атрофмуҳит, 
унинг қонуниятлари, тараққиёт тарихи ва уларнинг ўрганилиш усулларини билишнинг 
мунтазам бошқарилиш жараёни. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling