Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Солиқни ҳисоблаб чиқа-
риш тартиби ва тўлаш 
муддатлари


188 
2)
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўланадиган солиқнинг 
умумий суммаси йилнинг бир чорагида энг кам иш ҳақининг эллик 
бараваридан камни ташкил этадиган юридик шахслар, шунингдек 
микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан

йилнинг ҳар чорагида
йилнинг ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунигача, йил якунлари 
бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда
3)
ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари 
томонидан – йилда бир марта ҳисобот даврининг 15 декабригача; 
4)
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан

йилнинг ҳар чорагида 
йилнинг ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунигача. 
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тўғрисидаги 
тўлов хабарномаси юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда 
тузилган деҳқон хўжаликларига давлат солиқ хизмати органлари томонидан 
ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай топширилади. 
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бюджетга қуйидаги 
муддатларда тўланади: 
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўловчилар 
томонидан - ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай амалга 
оширилади;
- юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон 
хўжаликлари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни 
тўлаш йилига бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майигача амалга 
оширилади. 
Солиқ тўловчилар жорий йилнинг 15 январига қадар сувдан 
фойдаланиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига солиқни 
белгиланган лимитдан келиб чиқиб ёки сув етказиб бериш шартномасига 
кўра ҳар ойда ёки ҳар чоракда тўлашлари тўғрисида билдирувнома 
юборадилар. 
Юридик шахсларнинг бюджет билан 
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун 
солиқ бўйича ҳисоб-китобларининг бухгал-
терия ҳисоби бюджетга тўловлар бўйича 
(турлар бўйича) қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағида юритилади. 
Ҳисоблаб ёзилган солиқ суммаси қуйидагича акс эттирилади
-давр харажатларини ҳисобга олиш ҳисобварағи дебети; 
-бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағи 
кредити. 
Бюджетга ўтказилган солиқ суммалари қуйидагича акс эттирилади: 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling