Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Чет эллик жисмоний 
шахсларнинг даромадига 
солиқ солишнинг хусу-
сиятлари


221 
Резидент - чет эллик жисмоний шахсдан Ўзбекистон Республикаси 
фуқароси сингари жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқ 
ундирилади. 
Норезидент - чет эллик жисмоний шахслардан тўланган жойидан қатъи 
назар Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлар 
бўйича жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқ ундирилади. 
Солиқ солиш мақсадида норезидент жисмоний шахслар Ўзбекистон 
Республикасида доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган 
норезидент сифатида ёки доимий муассаса билан боғлиқликда бўлмаган 
норезидент шахс сифатида қаралади. 
Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолиятни амалга 
оширадиган норезидент жисмоний шахс доимий муассаса билан боғлиқ 
бўлган Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлари 
бўйича солиқ тўловчи ҳисобланади. 
Чет эллик жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундириш 
тегишли чет давлатда Ўзбекистон Республикасининг жисмоний шахсларига 
нисбатан ҳам худди шундай чора-тадбирлар кўрилган ҳолларда ўзаро 
келишув асосида тўхтатилиши ёки чекланиши мумкин. 
Чет эллик жисмоний шахслар билан битимлар тузиш чоғида, бундай 
битимларнинг шартларига Ўзбекистон Республикасида фаолиятни амалга 
оширадиган солиқ тўловчилар ҳамда бошқа шахслар чет эллик жисмоний 
шахсларнинг солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича харажатларини ўз 
зиммасига олишини назарда тутадиган солиқ ҳақидаги изоҳларнинг 
киритилишига рухсат берилмайди. 
 
Асосий иш жойидан олинадиган меҳнат 
ҳақи тўловлари ва бошқа тўловлардан 
жисмоний 
шахсларнинг 
даромадларига 
солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш йил 
бошидан ўсиб борувчи якун билан уларни ҳисоблаб ёзишнинг боришига 
қараб солиқ солинадиган жами даромад суммасидан амалга оширилади.
Фуқаро бир йил мобайнида асосий иш (хизмат, ўқиш) жойини 
ўзгартирса, у янги иш жойидаги бухгалтерияга дастлабки иш ҳақи олгунига 
қадар белгиланган шакл бўйича жорий йилда тўланган даромадлар ҳамда 
ушлаб қолинган солиқ суммаси ҳақидаги маълумотномани тақдим этиши 
шарт. 
Янги иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича солиқни ҳисоблаб чиқариш 
тақвим йили бошидан илгариги ва янги иш (хизмат, ўқиш) жойида олинган 
жами даромаддан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling