Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
Жисмоний шахсларнинг
жами йиллик даромад- лари таркиби 212 шароитларида ишлаганлик учун устамалар, дам олиш кунларида ва байрам кунларида ишлаганлик учун тариф ставкаларига ҳамда маошларга устамала ва бошқалар) ҳамда ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш (ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўлаш, меҳнатга лаёқатини вақтинча йўқотган ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш, юридик шахснинг қарори билан мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаш, олий ўқув юртини тамомлаганидан кейин ёш мутахассисларга таътил вақти учун юридик шахс ҳисобидан тўланадиган нафақалар ва бошқа шу кабилар) тарзидаги даромадлар ҳам киради. Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадларига фоизлар, двидентлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар, жисмоний шахсларга тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинган даромадлар, роялти ва шу каби қонунчиликда кўзда тутилган даромадлар киради. Моддий наф тарзидаги даромадлар жумласига юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаш, шу жумладан: жисмоний шахсларнинг болаларини мактабгача таълим муассасаларида ўқитиш, тарбиялаш; коммунал хизматлар, ходимларга берилган уй-жой ҳақини, уй-жойдан фойдаланиш харажатлари ётоқхонадаги жойлар ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш; озиқ-овқат, ойлик йўл чипталари ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш; санаторий-курортларда даволаниш йўлланмалари қийматини, дам олиш, стационар ва амбулаторияга қатнаб даволаниш ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш кабилар киради. Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари жумласига эса давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар, ишсизлик нафақалари, ижтимоий нафақалар ва пенсиялар; стипендиялар; донорлик учун пул мукофотлари; алиментлар; мусобақаларда, кўрикларда, танловларда совринли ўринлар учун бериладиган совринлар, пул мукофотлари; ютуқлар; грантлар; жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари, улар бўйича олинган фоизлар ва бошқа даромадлар киради. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи кўпгина мамлакатлардаги сингари Ўзбекистонда ҳам прогрессив солиқ ҳисобланади. Ушбу солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланади ва ўрнатилган тартибда давлат солиқ идоралари ходимлари томонидан жисмоний шахсларга билдирилади. Ҳар йили Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling