Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

 


226 
2-масала. ЎзР Солиқ Кодекси бўйича ҳар бир тўлиқ ой учун энг кам иш 
ҳақининг тўрт баравари миқдорида имтиёзга эга бўлган жисмоний шахсга 
2007 йил май ойида 135000 сўм иш ҳақи ҳисобланган. Жисмоний шахсдан 
ушланиши лозим бўлган даромад солиғини аниқланг?. 
Ечилиши:
1. 2007 йил май ойи учун энг кам иш ҳақи 12400 сўм; 
Жисмоний шахснинг солиққа тортилмайдиган даромадини аниқлаймиз, 
яъни 49600 сўм (12400 х 4); 
СТД = 135000 – 49600 = 85400 сўм; 
2. 12400 х 5 (карра) = 62000 сўм 
12400 х 10 (карра) = 124000 
 
62000 х 13 % = 8060 сўм 
8060 + ((85400 – 62000) х 18 %) = 8060 + 4212= 12272 
Демак, имтиёзга эга бўлган Ушбу жисмоний шахс 135000 сўм иш 
ҳақисидан 12272 сўм даромад солиғини бюджетга тўлаши лозим.
 
3-масала. Жисмоний шахсга 2007 йил июль ва август ойларида 274000 
сўм (137000+137000) иш ҳақи ҳисобланган. Шунингдек июль ойида 70000 
сум мукофот берилган. Жисмоний шахсдан июль ва август ойларида 
ушланиши лозим бўлган солиқ суммасини ҳисобланг? 
4-масала. 2 - гуруҳ ногиронига 2007 йил август ва сентябрь ойларида 
360000 сўм (180000+180000) иш ҳақи ҳисобланган. Август ойида 40448 сўм 
солиқ ушланган. Сентябрь ойида ушланиши лозим булган солиқ суммасини 
ҳисобланг? 
5-масала. Корхона ҳисобчиси У.Бадаловга 2008 йил январ ойида 285000 
сўм иш ҳақи ҳисобланган. Ундан қанча миқдорда даромад солиғини ундириш 
лозимлигини аниқланг? 
Ечилиши: 
1. Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни аниқлаш 
учун биринчи навбатда жисмоний шахснинг ушбу ой учун солиққа 
тортиладиган даромад (СТД)и аниқланиши лозим, яъни ушбу мисолда 
солиққа тортиладиган даромад 285000 сўмни ташкил этади. 
СТД = 285000 сўм; 
2. СТД дан ЎзР. Солиқ Кодексида белгиланган (жисмоний шахснинг иш 
ҳақи, мукофот пуллар ва бошқа даромадларидан) ставкалар бўйича даромад 
солиғи ундирилади
Январь ойи учун энг кам иш ҳақи миқдори 20400 сўмни ташкил этади. 


227 
20400 х 6 (карра) = 122400
20400 х 10 (карра)= 204000 
 
122400 х 13 % = 15912 
15912 + ((204000 – 122400) х 18 %) = 15912 + 14688 = 30600
30600 + ((285000 – 204000) х 25 %) = 30600 + 20250 = 50850
50850 – 2040 (жамгариб бориладиган пенсия жамгармасига тўлов) = 
48810. 
Демак, корхона ҳисобчиси У.Бадалов январ ойи иш ҳақисидан бюджетга 
48810 сўм даромад солиғи тўлаши лозим. 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling