"Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. №4, июль-август, 2018 йил


Download 278.58 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana13.12.2022
Hajmi278.58 Kb.
#999353
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
pul bank leksiya



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил 

4/2018 
(

 
00036)
 
www.iqtisodiyot.uz
 
БАНК ДЕПОЗИТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА
АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ 
 
Султонова Нилуфар Илхомовна, 
ТДИУ ассистенти
E-mail: 
nilufar445@mail.ru

Аннотация:
 Ушбу мақолада депозит тушунчаси, банк депозитларининг турлари ва 
уларнинг хусусиятлари ўрганилган бўлиб, тижорат банкларида депозит мультипликация 
ва уларнинг меъёрий миқдорларини ҳисоблаш усуллари ёритилган.
Аннотация:
В этой статье описывается концепция депозита, типы банковских 
вкладов и их особенности, а также объясняются методы внесения и расчета нормативных 
сумм коммерческих банков. 
Abstract: 
This article describes the concept of deposit, types of bank deposits and their 
features, and explains the methods of depositing and calculating normative amounts of commercial 
banks. 
Калит сўзлар: 
тижорат банклари, депозит, мулътипликация, жамғарма, гипотеза, 
мажбурий захира, ликвидлик, кредит салоҳияти. 
Кириш 
Банк ресурсларини шакллантиришда банк депозитлари муҳим аҳамият касб 
этади. Маълумки банклар юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини жалб 
этиш бўйича самарали сиёсат олиб бориб, зарур такрор ишлаб чиқариш жараёнини 
таъминлайдилар ҳамда мураккаб молиявий- иқтисодий муносабатлар тизимида ўз 
функцияларини бажармоқдалар. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2018 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини 
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5296-сонли фармонида 
банклар фаолиятига маъмурий аралашув амалиётининг давом этаётганлиги [1], яъни 
банкларда аҳоли омонатларини жалб қилиш режаларининг мавжудлиги банкларда 
депозит жалб қилиш эркинлиги йўқлиги каби муаммони бартараф этиш лозимлиги 
белгилаб берилган.
Банк тизимининг барқарорлиги нафақат мижозларнинг хорижий валютага бўлган 
талабини қондириш нуқтаи назаридан, балки депозит базаси ва кўрсатилаётган 
хизматлар таркибида кутилаётган сифатли ўзгаришлар нуқтаи назаридан ҳам 
муҳимдир [2]. Шунинг учун тижорат банкларида аҳоли омонатларини жалб этишда 
эркинлик вужудга келди ва банк депозитлари фоизлари тушиши кузатилди.
Бундай шароитда, банкларда депозитларнинг жозибадорлигини ошириш 
муаммоси ва аҳолининг омонатлар фоизи камайишига қарамай банкларга бўлган 
ишончини ошириш муаммоси вужудга келади. 
Шу ўринда тижорат банкларининг узоқ муддатли ресурс базасини шакллантириш 
ва кенгайтириш борасидаги фаолиятини рағбатлантириш, миллий валютадаги 
депозитлар жозибадорлигини ошириш ва банк тизимидаги долларлаштириш 
даражасини пасайтиришга ҳаракат қилиши лозим. 
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “2017-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисда”ги ПФ-4947-сонли фармони учинчи 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил 

Download 278.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling