Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.3.1-диаграмма.
Жисмоний шахслардан
олинадиган даромад солиғининг моҳияти, солиқ тўловчилар, солиқ объекти ва базаси 210 мақомини олмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар киради. Жисмоний шахслар тўлаётган солиқлар ичида бюджет тушумларидан салмоқли ўринни эгаллайдиган солиқ бу – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидир. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – давлат бюджети даромад манбаларидан бири бўлиб, у умумдавлат солиқлари таркибига киради. Унинг ўзига хос хусусияти шундаки, солиқ жисмоний шахсларнинг бевосита даромадларидан олинади. Бугунги кунда жисмоний шахслар тўлаётган солиқлар ва йиғимлар бюджет даромадларининг қарийиб 15-20 фоизини ташкил этмоқда. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 1991 йилда бюджет тушумларининг 6,7 фоизини ташкил этган бўлса, 2000 йилда 13,1 фоизни ташкил этган. 2006 йилги давлат бюджети параметрлари бўйича ушбу солиқ давлат бюджети даромадларининг 15 фоизини, тўғри солиқлар ичида эса 57,7 фоизини ташкил этиши прогнозлаштирилган. 0 2 4 6 8 10 12 14 16 1991 1996 2000 2002 2006 4.3.1-диаграмма. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини давлат бюджети даромадларида тутган ўрни 40 Бу кўрсаткичлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини бюджет даромадлари таркибида аҳамиятли эканлигидан дарак беради. Солиқ кодексига кўра молия йилида солиқ солинадиган даромадга эга бўлган жисмоний шахслар жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланади. Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахслар резидентлар ва норезидентларга бўлинади. 40 Молия Вазирлиги йиллик ҳисобот материаллари асосида тузилган. 211 Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган ёки молия йилида бошланадиган ёхуд тугайдиган ўн икки ойгача бўлган исталган давр мобайнида 183 кун ёки ундан кўпроқ муддатда Ўзбекистонда турган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб қаралади. Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган жисмоний шахсларга уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги, шунингдек ундан ташқаридаги фаолияти манбаларидан олинган даромадлари бўйича солиқ солинади. Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлмаган жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги манбалардан олинган даромадлар бўйича солиқ солинади. Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромади солиқ солиш объекти ҳисобланади. Солиққа тортиладиган база бўлиб, жисмоний шахсларнинг жами даромадидан солиқ қонунчилигига кўра белгиланган чегирмаларни айириб ташлагандан кейинги қолдиқ сумма ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг даромад солиғи суммалари Ўзбекистон Республикасида солиқни тўлашда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинади. Ҳисобга олинадиган суммаларнинг миқдори жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғи суммасидан ошмаслиги лозим. Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадига солиқ тўловчи олиши лозим бўлган (олган) ёки текинга олган пул ёхуд бошқа маблағлар киради. Жумладан: 1) меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадлар (172-модда); 2) жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари (176-модда); 3) жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари (177- модда); 4) бошқа даромадлар (178-модда). Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадларга жисмоний шахсларнинг меҳнат шартномаси бўйича қилинган ишлардан ва фуқаролик- ҳуқуқий шартномалар бўйича оладиган даромадлари киради. Бундан ташқари меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган тўловлар (йиллик иш якунлари бўйича мукофот, бир йўла бериладиган мукофотлар, маошларга устамалар, таътилга ҳар йилги қўшимча ҳақлар, кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва бошқалар), компенсация тўловлари (табиий иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойлардаги ишлар билан боғлиқ қўшимча тўловлар, оғир, зарарли, ўта зарарли меҳнат Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling