2-мавзу. Жойлардаги чизиқларни орентирлаш Режа: Годезик ориентирлаш тушунчаси Меридианлар яқинлашиш бурчаги
Download 70.61 Kb.
|
2 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Магнит стрелкасининг оғиш бурчаги Йўналиш ориентирлаш бурчаклари орасидаги боғланиш Румблар
2-мавзу. Жойлардаги чизиқларни орентирлаш Режа: Годезик ориентирлаш тушунчаси Меридианлар яқинлашиш бурчаги Магнит стрелкасининг оғиш бурчаги Йўналиш ориентирлаш бурчаклари орасидаги боғланиш Румблар Дирекцион бурчак ва румб бурчаклари орасидаги муносабат 1.Геодезик ориентирлаш тушунчаси Бошланғич деб қабул қилинган йўналишга нисбатан жойдаги чизиқни йўналишини аниқлашга ориентирлаш дейилади. Бошланғич деб қабул қилинган йўналиш билан ориентирланаётган жойдаги йўналиш орасидаги бурчакка ориентирлаш бурчаги дейилади. Ориентирлаш бурчаги бошланғич йўналишнинг шимолидан соат стрелкаси йўналишида ориентирланаётган йўналишгача ўлчанади. Ориентирлаш бурчаги 00 дан 3600 гача бўлган катталикни олиш мумкин. 1-шакл Геодезияда бошланғич йўналиш сифатида меридиан йўналиши олинади. Ориентирлашда бошланғич йўналиш қилиб ҳақиқий меридиан, магнит меридиан ва ўқ меридианига параллел бўлган (зонал тўғри бурчакли координата системасининг Х ўқига параллел) йўналишлар олинади. Қайси меридиандан ориентирланаётганига қараб ориентирлаш бурчаклари турлича номланади. Меридианнинг шимолидан соат стрелкаси йўналишида ориентирланаётган йўналишгача ўлчанадиган бурчакка чизиқ Азимути дейилади. Азимутлар 0о дан 360о гача бўлиши мумкин. Ҳақиқий (географик) меридиан йўналишига нисбатан ўлчанган ориентирлаш бурчаги ҳақиқий азимут (А) дейилади. Магнит меридиан йўналишига нисбатан ўлчанган ориантирлаш бурчагига магнит азимут (МА) дейилади. Ўқ меридианнинг ёки унга параллел бўлган чизиқнинг (тўғри бурчакли координата абсцисса ўқининг) шимолидан соат стрелкаси йўналишида ориентирланаётган йўналишгача ўлчанадиган горизонтал бурчакка дирекцион бурчак ( ) дейилади. Дирекцион бурчаклар 0о дан 360о гача бўлиши мумкин. Кўпчилик ўлчаш ва ҳисоблаш ишларида азимут ва дирекцион бурчак ўрнига румбдан фойдаланилади. N-ҳақиқий меридианнинг шимолидан магнит меридианигача ўлчанадиган бурчакка магнит стрелкасининг оғиш бурчаги дейилади. Агар магнит меридиани ҳақиқий меридиандан шарқда жойлашса, шарқий оғиш дейилади ва (+) мусбат ишора билан олинади. Ғарбида жойлашган бўлса оғиш (-) манфий ишора билан олинади ва ғарбий оғиш дейилади. Download 70.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling