3- маъруза. (4соат) геодезияда қЎлланиладиган координата тизимлари
Download 0.56 Mb.
|
3 маъруза 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Географик ва геодезик координата тизимлари, текисликдаги координата тизимлари
- Геодезик координата системаси.
3- маъруза. (4соат) ГЕОДЕЗИЯДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН КООРДИНАТА ТИЗИМЛАРИ Режа: 1.Фазовий: географик ва геодезик кордината тизимлари,текисликдаги кордината тизимлари. 2. Халқкаро кордината ва баландлик тизимлари. 3. Жойдаги нуқталар баландиликлар. 1. Географик ва геодезик координата тизимлари, текисликдаги координата тизимлари Бирор нуқта бошланғич деб қабул қилинган нуқтага нисбатан жойлашган ўрнини ифодаловчи миқдорларга шу нуқтанинг координаталари дейилади. Геодезик координата системаси. Бу координата системасида нуқта координатаси ер эллипсоидининг экватор текислиги билан бошланғич деб қабул қилинган Гринвич меридиан текислигига нисбатан аниқланади1. Экватор текислиги деб эллипсоид маркази О дан унинг айланиш ўқи га перпендекуляр ўтган текисликка айтилади. Координатаси аниқланаётган нуқтадан ўтган нормал чизиқда ётувчи ва эллипсиод кичик ўқи b га параллел ўтган текисликка шу нуқтанинг геодезик меридиан текислиги дейилади. Лондон шаҳри яқинида жойлашган Гринвич абсерваторияси марказидан ўтувчи меридиан текислиги бошланғич меридиан текислиги деб қабул қилинган. Меридиан текислиги эллипсоид сатҳини кесиши натижасида ҳосил бўлган чизиққа меридиан чизиғи дейилади. Ер эллипсоидининг бирор нуқтасидан унинг кичик ўқига перпендикуляр ўтказилган текисликка параллел текислиги дейилади. Бу текисликни эллипсоид юзаси билан кесишишидан ҳосил бўлган чизиқ параллел деб аталади. Экватор текислигини эллипсоид юзаси билан кесишишидан ҳосил бўлган чизиққа экватор чизиғи дейилади. Ер юзасида берилган М нуқтанинг геодезик координаталари эллипсоид сатҳига нисбатан учта катталик билан берилади: В – геодезик кенглик, L –геодезик узоқлик, Н – геодезик баландлик. Координатаси аниқланаётган М нуқтадан эллипсоид сатҳига туширилган Мm нормал билан экватор текислиги орасида ҳосил бўлган В бурчакка нуқтанинг геодезик кенглиги дейилади1. Кенглик экватор текислигидан шимол ва жануб томонга 00 дан 900 гача ўлчанади. Нуқта экватордан шимолда бўлса шимолий кенглик, жануб томонда бўлса жанубий кенглик деб аталади. Шимолий кенглик мусбат (+) жанубий кенглик (-) бўлади. Кенглиги аниқланаётган нуқта экватор текислигига нисбатан жойланишига қараб кенглик қийматига шимолий ёки жанубий деб айтилади. Координатаси аниқланаётган М нуқтадан ўтган меридиан текислиги билан бошланғич меридиан текисликлари орасидаги икки ёқли бурчакка нуқтанинг геодезик узоқлиги дейилади. Геодезик узоқлик бошланғич меридиан текислигидан бошлаб, ғарбга ва шарққа томон 00 дан 900 гача ўлчанади. Нуқта Гринвич меридианидан ғарбда жойлашган бўлса, унинг узоқлиги ғарбий (+) мусбат, шарқда бўлса шарқий (-) манфий бўлади. Узоқлиги аниқланаётган нуқта Гринвич меридиан текислигига нисбатан жойланишига қараб узоқлик шарқий ёки ғарбий деб айтилади. МДҲ давлатлари экватордан шимолда ва Гринвич меридианидан шарқда жойлашган бўлганлиги учун бу ҳудуддаги нуқтанинг геодезик кенглиги олдига мусбат (+) ишора ва геодезик узоқлик олдига манфий (-) ишора қўйилмайди. Ернинг физик сатҳида берилган нуқтадан ўтган нормал чизиқ бўйича нуқтадан уни эллипсоид сатҳидаги проекциясигача бўлган масофага нуқтанинг Н- геодезик баландлиги дейилади (1-шакл). Бу координата системасининг афзаллиги шундан иборатки, бутун Ер юзаси учун ягона системада геодезик ўлчовларга ишлов бериш имкониятини беради. Астрономик координата системасида нуқтанинг ҳолати геоид сатҳига нисбатан аниқланади. Барча геодезик координата тарифларида нормал чизиқ шовун чизиғи билан алмаштирилади. Астрономик кенглик - астрономик узоқлик λ билан белгиланади1. Астрономик ва геодезик координата системалари битта умумий ном билан географик координата деб юритилади. Бу координата системалари орасидаги фарқни олий геодезия фанида алоҳида ўрганилади. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling