3- маъруза. (4соат) геодезияда қЎлланиладиган координата тизимлари
Тўғри бурчакли ясси координата системасида
Download 0.56 Mb.
|
3 маъруза 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўғри бурчакли ясси координата чоракларининг
Тўғри бурчакли ясси координата системасида нуқтанинг ҳолати ўзаро перпендекуляр икки чизиқнинг кесишган нуқтасига нисбатан аниқланади (2 а-шакл). Ўзаро перпендекуляр икки чизиққа координата ўқлари, уларнинг кесишган нуқтасига О-координата боши дейилади. Математикада бу координата системасига Декарт координата системаси дейилади. Вертикал чизиқ – ордината (У), горизонтал чизиқ- абцисса (Х) ўқи дейилади. Геодезияда вертикал чизиқ - абцисса (Х), горизонтал чизиқ – ордината (Y) деб аталади. Чунки геодезияда асосий йўналиш деб меридиан чизиғи олинган, у тўғри бурчакли координатанинг вертикал чизиғига тўғри келади.
Бу координата системаси ер сферик эканлиги инобатга олинмасдан, ясси деб олинганда қўлланилади. Координата ўқлари текисликни тўртта чоракка бўлади, чораклар соат стрелкаси йўналишида шимолдан шарқ, жануб, ғарбга томон ҳисобланади ва ўз навбатида номланади. 1-жадвалга қаранг 1 – жадвал Тўғри бурчакли ясси координата чоракларинингишоралари ва номланиши1
Тўғри бурчакли координата системасида ихтиёрий бир нуқта координата боши қилиб олинса, бундай координата маҳаллий координата системаси дейилади. Бундай кордината системаси катта ҳудудда бажариладиган геодезик ишларда жуда ҳам ноқулай, сабаби қўшни участкадаги геодезик ишларни ягона ҳолга келтириш қийинлашади. 2. Халқаро координата ва баландлик тизимлари.Гаусс-Крюгернинг тўғри бурчакли координата системаси.Бу координата системаси 1928 йилдан киритилган бўлиб, унда ер эллипсоиди бошланғич меридиандан ғарбдан шарқга қараб 60 ёки 30 ли зоналарга бўлинади ва араб сонлари билан номерланади1. Зона бу икки томонидан меридиан билан чегараланган ер эллипсоидининг бўлаги. Бундай бўлаклардан 60 та ёки 120 та бўлади. Ҳар бир зона Гаусс томонидан ишлаб чиқилган цилиндрик проекцияда проекцияланиб текисликка ёйилади. Бу проекцияни тўғри бурчакли координата системасида қўллашни Немис геодезисти Крюгер ишлаб чиқди. Шунинг учун зонал системали тўғри бурчакли координата Гаусс-Крюгер тўғри бурчакли координата системаси деб юритилади1. Зона текисликка ёйилганда зонани ўртасидан ўтган ўқ меридиани ва унга перпендекуляр ўтган экваторни тўғри чизиқ тарзида тасвирланади. Ўқ меридиани абцисса (Х), экватор бўлаги – ордината ўқи (У), ўқлар кесишган нуқтаси координатанинг боши деб қабул қилинади. Шимолий ярим шарда абциссаларнинг ишораси (+) мусбат, жанубий ярим шарда (-) манфий бўлади (2 б-шакл). Ордината ҳар бир зона ўқ меридианидан шарққа ва ғарбга ҳисобланади, ўқ меридианидан шарқда жойлашган нуқталарнинг ординаталарининг ишораси (+) мусбат, ғарбда жойлашган нуқталарнинг ишораси (-) манфий қийматга эга бўлади. МДҲ давлатлари шимолий ярим шарда жойлашганлиги учун бу ҳудуддаги барча нуқталарнинг абциссалари мусбат қийматлидир, лекин ординаталари манфий ёки мусбат бўлиши мумкин. Ҳисоблаш ишларида чалкашлик бўлмаслиги учун ҳар бир зонанинг координата боши шартли равишда 500 км ғарбга сурилади. Нуқта қайси зонадалигини белгилаш учун ғар бир нуқта ордината қиймати олдига шу нуқта жойлашган зонанинг номери қўйилади. Масалан (2 б- шакл) М нуқтанинг координатаси бўлса, координата боши 500 км ғарбга силжитилгандан сўнг бўлади, ордината олдига нуқта жойлашган зона номерини қўйиб ёзсак, М нуқтанинг келтирилган координатаси қуйидагича ёзилади ордината олдидаги 12 рақами нуқта жойлашган зона номерини билдиради 30 ли зоналар йирик масштабдаги топографик планларни олишда ишлатилади, бунда масофаларга Ер сфериклиги таъсири камаяди. Нуқтанинг географик координатасидан фойдаланиб, тўғри бурчакли зонал координатасини ва аксинча тўғри бурчакли зонал координатасидан фойдаланиб, географик координатасини ҳисоблаб топиш мумкин (олий геодезияда батафсил ўрганилади). Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling