Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Солиқларнинг қандай функциялари мавжуд?
2. Солиқларнинг функциялари ва вазифаларини фарқлаб беринг?
3. Солиқларнинг фискал функциясини тушунтириб беринг?
4. Солиқларнинг тартибга солувчилик функциясини тушунтириб
беринг?
5. Солиқларнинг рағбатлантирувчи функциясини тушунтириб беринг?
6. Солиқларнинг назоратфункциясини тушунтириб беринг?
7. Солиқларнинг ахборот билан таъминлаш функциясини тушунтириб
беринг?
8. Солиқларнинг ўрнини белгиловчи асосий омилларни кўрсатиб ўтинг?
9. Аграр сектордаги ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда
солиқларнинг ўрни қандай?
10. Тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланувчи кичик бизнес
субъектларини ривожлантиришда солиқларнинг ўрни қандай
аҳамиятга эга?
1.3. Солиқ элементлари
Солиқ элементлари ҳақида гап борганда
кўпинча адабиётларда солиққа тортиш тизими
ҳақида сўз юритилади. Шу ўринда солиққа
тортиш тизими солиқ тизимига нисбатан тор
тушунча бўлиб, аслида солиқ тизими таркибини ташкил этади. Солиқ тизими
солиққа оид барча муносабатларни қамраб олса, солиққа тортиш тизими эса
солиқларни ундириш бўйича иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларини ўз ичига
олади. Шу жиҳатдан солиққа тортиш тизими қонун чиқарувчи ҳокимият
томонидан қонун йўли билан белгиланган ҳамда ижро ҳокимияти томонидан
солиқларни ташкил этиш усуллари, элементлари ва тамойиллари
мажмуасидан иборат. Солиққа тортиш тизимининг моҳияти гарчанд ўзгармас
бўлиб кўринсада, унинг шакл-шамойили ва йўналиши давлатнинг ижтимоий-
иқтисодий сиёсатига, қолаверса солиқ сиёсатининг мазмунига боғлиқ бўлади.
Чунки, солиққа тортиш тизими ўз ичига таркибан солиқ элементлари,
солиқларни ташкил этиш тамойиллари ва усулларини олади, бу
элементларнинг қай даражада талқин этилиши эса бевосита давлат сиёсати
йўналишига боғлиқ. Масалан, солиқ элементларига кирувчи солиқ
Do'stlaringiz bilan baham: |