Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
Солиққа тортиш тизими
ва унинг элементлари 21 ставкасининг қайси турларининг кўпроқ амал қилиши, солиқ имтиёзларининг белгиланиши, солиқларни ундиришни қайси усулларидан устуворлик билан фойдаланиш асосан ижро ҳокимияти фаолиятининг мазмунига боғлиқ. Бинобарин, шу маънода худди солиқларни вазифалари каби солиққа тортиш тизими ҳам ҳар бир давлатда ўзига хос тарзда амал қилиши ва ташкил этилиши мумкин. Демак, давлат қонунчилиги билан белгиланган ва унинг махсус идоралари томонидан ундириладиган солиқларни ташкил этиш усуллари, элементлари ва тамойиллари мажмуига солиққа тортиш тизими деб аталади. Солиққа тортиш тизимининг асосий бўғини ҳисобланган солиқ элементлари эса солиққа тортишда ифодаланадиган тушунчалар бўлиб, улар солиқ тўловчилар ва давлат бюджети ўртасидаги иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларда намоён бўлади. Солиқ назариясида солиққа оид муносабатларни тўлиқ ва теранроқ ифода этиш учун иқтисодий воқеликларни ҳар бир кичик гуруҳлари муайян номдаги иборалар билан изоҳланади. Солиқ элементлари ҳам худди шундай солиққа оид иқтисодий ҳодисаларни изоҳлашга хизмат қилувчи яхлит тушунчадир. Солиқ элементлари тушунчаси солиққа тортиш тизимини муҳим таркибий қисми бўлиб, унинг ўзи ҳам кичик тизимни ташкил этади, яъни солиқ элементлари ҳам бир неча иқтисодий категорияларни яхлит ҳолдаги ҳаракатини билдиради. Солиқ элементлари бир нечта тушунчалардан иборат бўлиб, улар таркибан: солиқ субъекти, солиқ объекти, солиқ предмети, солиқ манбаи, солиққа тортиш бирлиги, солиқ ставкаси, солиқ имтиёзлари, солиқ нормаси, солиқни тўлаш муддатлари, солиқ юки, солиқ базасини ҳисоблаш усуллари, солиққа тортиш усуллари каби тушунчаларни қамраб олади. Қуйида солиқ элементларининг ҳар бирига қисқача тўхталиб ўтамиз. Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling